«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:19
ЎЗO‘Z

Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради

08 мая, 10:55 9 441 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради Хонанданинг 24-25 май кунлари ўтказиладиган концертига чипталар 128 минг сўмгача нархда сотилиши хабар қилинмоқда.
Таниқли ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонова Душанбе, Хўжанд ва Турсунзода шаҳарларида май ойи охирларида концерт беради, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Концерт ташкилотчиси Мавлуда Раҳматованинг сўзларига кўра, хонанда Ўзбекистонда тақдим этган 14 кунлик концертидан сўнг Тожикистонга таклиф этилган.
«У 14 кун давомида Тошкентда концерт берди. Энди эса хонанда Тожикистонга таклиф этилди», — дея изоҳ берган Раҳматова нашрга берган интервьюсида.

Таъкидланишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Душанбе шаҳрида иккита яккахон концерт дастурини тақдим этади. Шунингдек, Хўжанд ва Турсунзода шаҳарларида ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда. Коҳи Борбад ижараси ўта қиммат бўлгани учун хонанданинг концерти Душанбедаги Амфитеатрда ўтказилиши маълум қилинди.

«Тошкентда у тожикча қўшиқни чакан кийган ҳолда ижро этди. Ва бу бизга жуда манзур бўлди», — дея тушунтирган ташкилотчи.
Қайд этилишича, Юлдуз Усмонова Тожикистонда янги концерт дастурини тақдим этади. Дастурдан тожик тилида куйланадиган бир нечта қўшиқлар ўрин олган. Тожик тилида куйланадиган қўшиқлар шеъри тожик шоири Орзу Исоевга тегишли.

«Охирги йилларда Ўзбекистонлик хонандалардан ҳеч ким Тожикистонда чиқиш қилмаган, икки мамлакат ўртасида алоқалар тиклангач, биз ўзимизнинг яқин дўстимизни таклиф қилишга қарор қилдик ва концертни «Дўстнинг қайтиши» деб номладик», — деб айтган Раҳматова. Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига чипталар 128 минг сўмгача нархда сотилаётгани қўшимча қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 169
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар