«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:19
ЎЗO‘Z

Ўзбек кинорежиссёрининг фильми 70-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этади

03 мая, 22:13 7 372 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек кинорежиссёрининг фильми 70-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этади Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизованинг қисқа метражли “У” (“Она”) номли фильми 70-Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилинди.

Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган Кинематографияни ривожлантириш Марказининг очилиш маросимида маълум қилинди.

Мазкур фильм Канн кинофестивалининг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб профессионал ижодкорларнинг асарлари қаторида намойиш қилинадиган бўлди. Мазкур маълумот Халқаро кинофестивалнинг www.cannescourtmetraj.com сайтида ҳам эълон қилинган. Бу эса мамлакатимиз кинематографиясининг яна бир улкан ютуғи ҳисобланади.

Кинематографияни ривожлантириш Марказининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан бири айнан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш саналади. Шундан келиб чиққан ҳолда Марказ Мухлиса Азизованинг “У” фильмини суратга олишга кўмаклашди. Мазкур фильм Марказнинг илк лойиҳаларидан бири.

Мазкур фильм февраль ойида Тошкент шаҳрида суратга олиниб, унда актёрлар Раъно Шодиева, Карим Мирҳодиевлар билан бир қаторда россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам суратга тушган.

8 май куни Рус академик драма театрида фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Унга Дмитрий Дюжев ҳам ташриф буюради.

Канн халқаро кинофестивали 17 дан 28 майга қадар Францияда бўлиб ўтади. 2017 йилда кинофестиваль ўзининг еттмишинчи юбилейини нишонламоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 45
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 599
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 352
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 512
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар