«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Шароф Муқимов ва Сетора Алимжонова тўйи ҳақидаги миш-мишга ойдинлик киритилди

30 мар, 17:01 56 693 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шароф Муқимов ва Сетора Алимжонова тўйи ҳақидаги миш-мишга ойдинлик киритилди Хонанда Шароф Муқимов ҳамда актриса Сетора Алимжоноваларнинг келин-куёв образидаги суратлари тарқалаётгани ва ушбу суратлар муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган тўй суратлари клип ёки кино суратга олиш жараёнида туширилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ҳозирча унда иштирок этган машҳурлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига тўй суратларини жойлаштириб, сир бой бермаган ҳолда икки ёшни табрикламоқдалар.

Qalampir.uz сайти вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида сирли тадбирда иштирок этган ва тўй суратларини ўзининг ижтимоий саҳифасига жойлаштирган актёр Сардор Сайдуллаев билан боғланди.

“Очиғини айтганда, мени ушбу тадбирга шошилинч равишда бошловчиликка чақиришди. Бироз тобим йўқ бўлса-да, тадбирга бордим. Тадбир кичик кафеда бўлиб ўтди. Бошловчи сифатида мендан келин ва куёв келганини эълон қилишни сўрашди. Не кўз билан кўрайки, Шароф Муқимов ва Сетора Алимжонова кириб келишди. Мен учун ҳам ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди. Ўйлашимча, бу ҳақиқий тўй эмас. Чунки, меҳмонларнинг сони жуда кам эди. Бундан ташқари, атрофдагилардан узук тақиш жараёни видеога олингач, қайтариб беришларини айтиб, никоҳ узукларини бериб туришларини айтишди. Тадбир давомида бу махсус тайёрланган лойиҳа эканини эшитдим”, дейди актёр.

Хўш, бу йўсиндаги бачканалик кимга керак? Ёки Шароф Муқимов ўз рейтингини шу орқали тикламоқчими? Актриса Сетора Алимжоновага ушбу лойиҳадан нима наф? Балки бу ерда катта пул роль ўйнаган бўлиши мумкин. Лекин иккиси ҳам пулга зориққан одам эмас-ку! Ёки халқни алдаб юриш уларга ёқармикан?!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 74
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар