«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:55
ЎЗO‘Z

Юрак хуружига чалинган Муқаддас Холиқова бошқа шифохонага ўтказилди

25 янв, 16:30 12 524 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак хуружига чалинган Муқаддас Холиқова бошқа шифохонага ўтказилди Аввалроқ, ўзбек театр ва кино санъатининг таниқли ижодкори, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг иккинчи бор юрак хуружини бошидан ўтказгани, Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Орадан кўп ўтмай, Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасининг аҳволи ҳақида маълумот бериб, 24 январь куни, тунда шифокорларнинг эътиборсизлиги сабаб Холиқова кўп қон йўқотгани, қон босими тушиб кетиб, саломатлиги янада оғирлашгани ҳақида ёзди ва шифокорларни инсон саломатлиги йўлида ўз ишига янада эътиборлироқ бўлишга чақирди. Шифокорларга нисбатан эътирозларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан ўчириб юборган Зебинисо уни такрор тармоққа жойлаштирди. Бу ҳолатга нисбатан “Олдинига кўп ўйладим, айрим тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлигини ёзмасаммикин деб. Лекин нега индамаслигим керак? Ёзаман ҳам. Баъзи шифокорлар жуда масъулиятсиз, айниқса, ҳамширалар. Шифокорлар қарайди, даволайди. Бироқ айрим ҳамшираларнинг лаёқатсизлиги беморларнинг оғир аҳволга тушишига сабаб бўлади”, дейди Холиқованинг қизи.

Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисонинг маълум қилишича, Муқаддас Холиқова кеча, 24 январь куни тушдан сўнг 1-сонли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимини тарк этиб, Тошкентдаги Республика Кардиология маркази шифохонасининг жонлантириш бўлимига ўтказилган, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Айни дамда Холиқовага қўйилган ташхис бўйича шифокорлар даво чораларини кўришмоқда. Актрисанинг қачон жонлантириш бўлимидан чиқарилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Муқаддас Холиқованинг қизи биз билан суҳбатда Республика Кардиология маркази шифохонаси ходимлари ва онасининг мухлислари, дўстларига миннатдорчилик билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг тезроқ соғайиб, жонажон театри саҳнасига қайтишини тилаб қоламиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 171
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 79
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 172
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар