«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:25
ЎЗO‘Z

Лола севган инсонини 2 йил аввал учратганини тан олди

21 янв, 19:16 10 018 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола севган инсонини 2 йил аввал учратганини тан олди Хонанда Лола Йўлдошеванинг Instagram`га жойлаётган суратлари ва уларга ёзиб қолдираётган изоҳлари унинг шахсий ҳаётида яқин кунларда катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Хусусан, Лоланинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган пости ҳам кутилганидек кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади “Даракчи” нашри.

“Сен қалбининг ҳар бир зарраси билан сени севувчи, мунтазам сен ҳақингда ўйлайдиган, ҳар бир куннинг ҳар бир дақиқасида сен айни пайтда нима қилаётганинг, ким билан эканлигинг ва ишларинг яхши эканлиги билан қизиқадиган инсонга муносибсан. Сенга орзуларингни рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган ва сени ўзингдаги қўрқувлардан ҳимоя қиладиган инсон керак. Сени ҳурмат қилувчи инсон сени борингча, ҳатто камчиликларинг билан севади. Сенга сени ҳақиқий маънода бахтли қила оладиган инсон керак. Муносиб эканманми?”,—деб ёзди Лола севган инсони билан қўл ушлашиб турган суратини изоҳлаб.

Мазкур сурат қисқа фурсат ичида 300 га яқин изоҳларга сабаб бўлди. хонандани интернет орқали кузатиб борувчилар ўзларининг турли фикрларини ёзиб қолдира бошлашди.

Аксарият фойдаланувчилар Лолага бахт тилаган бўлса, хонанданинг келажагидан “қайғуриб” негатив фикрларни ҳам билдирди.

“Бу ерда жуда чиройли кўринади, бироқ сен ундан фарзандларингни ўзиникидек қабул қила олиши ҳақида сўраганингда, бирдан рулни ушлаши кераклиги унинг эсига тушади ва у бунга умуман тайёр эмаслигини айтади. Бундай вақтинчалик муносабатларнинг бор мазмуни шунда”,—деб ёзади изоҳларда “куюнчак” мухлислардан бири.

Лола интернет фойдаланувчисининг бу фикрини жавобсиз қолдирмади:

“Эҳтимол кимдадир шундайдир. Биз рулни биргаликда тутамиз. Ва унинг тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақидаги савол ҳатто юзага келмайди ҳам. Чунки, севган инсон ҳар доим тайёр бўлади! Бир умрга! Сизга бахт тилайман”.

Яна бир мухлис “бахт сукунатни ёқтиришини ва севги ҳақида оммавий равишда гапириш нотўғри эканлиги” ҳақида фикр билдирди.

“Сукунатни 2 йилдан бери ёқтирамиз. Баъзан ўз бахтинг билан бўлишгинг келади”,—деб ёзди Лола унга жавобан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 200
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 80
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар