«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:40
ЎЗO‘Z

Лоланинг қизи Шаҳина илк бор катта саҳнада қўшиқ куйлади, кейинроқ боксчи Ҳасанбой Дўстматов залга чиқиб келди

22 ноя, 13:55 10 954 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лоланинг қизи Шаҳина илк бор катта саҳнада қўшиқ куйлади, кейинроқ боксчи Ҳасанбой Дўстматов залга чиқиб келди Хонанда Лоланинг уч кунлик концерт дастуридан биринчисига ташриф буюрган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Лола дуэтдоши Шоҳруххон билан қўшиқ куйлагач, унга мурожаати билан ҳаммани кулдирди, деб ёзилади шарҳда. «Бугун Шоҳруххон нимадандир уяляпти. Асал сиз билан бирга келганмиди? У залдами?», — деб Лола саҳнада тортинчоқлик билан қўшиқ куйлаган Шоҳруххонга ҳазил билан юзланган.

Шоҳруххон эса Лоланинг саволларига жавоб қайтармай, зални ўша-ўша тортинчоқлик билан тарк этган.

Шунингдек, концерт давомида Лоланинг тўнғич фарзанди Шаҳина илк бор қўшиқ куйлаган. Онасининг ёшлигини эслатувчи бу қизча «Эркатой» қўшиғини маҳорат билан ижро этди, деб ёзилган «Даракчи» мақоласида.

Хонанда Лола навбатдаги қўшиғини ижро этиб бўлгач, кийимини алмаштириш учун саҳна ортига ўтиб кетган. Залдаги чироқлар ўчирилди ва саҳнада тўрт раққос пайдо бўлди. Улар қўлларидаги узун арқон билан рамзий рингни ҳосил қилди. Бироздан сўнг мусиқа садолари остида рингда боксчи пайдо бўлди. Дастлаб, уни ҳамма раққослардан бири деб ўйлади. Бироқ у Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов эди. Бошловчи уни таништирганида, мухлислар боксчини ҳаяжон билан олқишлади.

Дўстматовдан сўнг рингга яна бир ‘боксчи’ кириб келган. Оппоқ кийимдаги бу ‘боксчи’ эса рэпер Шаҳриёр бўлиб, у Лола билан бирга ‘Кўникмадим’ дуэтининг янги талқинини ижро этган.
Шунингдек, Шаҳриёр, навбатдаги, ёзмоқда, ‘боксчи’, Бироздан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 46
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 602
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 353
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 516
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар