«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 17:15
ЎЗO‘Z

Фарҳод Алимов: “Ит хуради, карвон ўтади”

04 ноя, 17:12 12 889 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарҳод Алимов: “Ит хуради, карвон ўтади” 5 ноябрь куни бошловчи Фарҳод Алимов ҳамда хонанда Райҳон Ғаниеванинг никоҳ тўйи муносабати билан Тошкентдаги “Саёҳат” ресторанида соат 12:00 да Амру-маъруф дастурхони ёзилади.

Шу муносабат билан биз ҳар иккала жуфтлик билан боғланишга ҳаракат қилдик. Улар тайёргарлик ишлари билан банд.

Икки ижодкорнинг тўй муносабатлари билан берган мақолаларимиздан бирида, Фарҳод Алимов мухлислар билдираётган салбий фикрларни инобатга олиб, рафиқаси билан ажрашишига Райҳоннинг алоқаси йўқ эканини айтганди. Албатта, аксарият мухлислар уларнинг турмуш қураётганидан хурсанд. Улар орасида ҳали-ҳамон тўйга қарши чиқаётган мухлислар ҳам йўқ эмас.

Фарҳод Алимов шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга Райҳоннинг алоқадор эмаслигини айтганидан сўнг, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси салбий фикрлар ёмғири остида қолди. Табиийки, бахтли кунларидан бирига тайёргарлик кўраётган ҳар қандай инсонга бу ёқмаган бўларди. Бир неча соат аввал, Фарҳод Алимов ўзининг Instagram’даги саҳифасига айнан салбий фикр муаллифларига нисбатан жавоб қолдирди.

“Ҳаммага яхшилик, муҳаббат ва бир-бирини тушуниш бахтини тилайман! Мен томонга тупурган ҳар бир кишига мустаҳкам соғлиқ, оилаларига чин дилдан бахт ва фаровонлик тилайман” дейилади постда.

Шу билан бирга, постга сурат ҳам илова қилинган.

Ит ва карвон иштирокидаги тасвирга “Карвон тўғри йўналишда кетаётганида, итлар, айниқса, кўпроқ хурийди” деб ёзилган.

Фарҳод Алимовнинг ҳамкасби Жаҳонгир Шаҳобиддинов ушбу постга қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди.

“Сиз Яратган олдида тўғрисиз. Одамлар эса кўникишади... Сиз учун жуда ҳам хурсандмиз. Жилмайинг, салом, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева”

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.
дастурхони, салбий, аксарият, муҳаббат, ресторанида, ва




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 152
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 639
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 0
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • Бўлимлар