«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:37
ЎЗO‘Z

Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

01 ноя, 20:54 8 309 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото) Фонограмма орқали қўшиқ, ярим-яланғоч кийимда рақсга тушган йигит-қизлар ва ўртада микрафон ушлаб турган қўғирчоқ хонанда. Айни шундай томошага бугун кўпчилик пул ва қимматли вақтини сарфлаб чипта олиб Истиқлол саройига тушади. Ҳар кимнинг диди, танлови бор. Аммо, шу каби концертларга ўрганиб қолдик, мухлислар шуни “еб” ўрганган деган хонандалар янглишади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Кечагина 28-29 октябрь кунлари Истиқлол саройида “Куз гуллари” номли концерт дастурини тақдим этган Жаҳонгир Отажонов айни ҳақиқатни исботлаб берди. 5 ой ичида иккинчи маротаба концерт бераётган хонанда концерт залини бемалол тўлдира олди.

Ҳар икки қўшиқнинг бирида мухлислар олдига отилиб чиқиб, улар билан бирга куйлаб зални жонлантирди. Мухлислар жонли ижро завқини ҳис этишди. Ананага мувофиқ зал ортиқча декорация қилинмади, ҳамда махсус либослар билан чиқмади.

Қўшиқлар орасида ғазалга басталанган тароналар ва модерн реп-поп услубларига хос куйлар ҳам бор эди. Энг асосийси мухлислар хонандани тушунди уни қабул қилди ва маданий ҳордиқ чиқарди. Буни томошабинларнинг олқишлари-ю, жўр бўлиб куйлашларидан сезиш мумкин эди. Кўпчилигмиз яхши биламиз, хонандани сўнгги қўшиғи тугай демасдан мухлисларнинг кетишга тараддудланадиган одатлари бор. Аммо, Жахонгирнинг мухлислари ундай қилмади. Дастур ҳам шунга арзирли эди. Жаҳонгир Отажонов концерт олди матбуот анжуманида ҳар 4 ойда “Истиқлол” саройида концерт беришини маълум қилган эди. Шундай экан, бахор кезлaрида хонандадан яна шундай жонли ижро маҳоратини кутиб қоламиз.



Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев
Айни, реп, этган, хонандалар, қилинмади, саройидаги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 72
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар