«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Якзон Райҳон ва Фарҳод Алимовнинг тўйи ҳақидаги гапларга муносабатини билдирди

26 окт, 19:18 19 399 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Якзон Райҳон ва Фарҳод Алимовнинг тўйи ҳақидаги гапларга муносабатини билдирди Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда хонанда Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг тўйи бўлаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалаётганидан хабарингиз бор. Тасдиғини топмай келаётган маълумотларга қараганда, тўй 29 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу борада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам, бошловчи Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади.

Тўй ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида биз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг дўстлари билан боғланишга қарор қилдик.

Маълумки, Райҳон Ғаниеванинг энг яқин дўстлари қаторида шоир ва хонанда Якзон алоҳида тилга олинади. Тўғри, бир неча йил аввал уларнинг муносабатларига дарз кетган эди. Бироқ Райҳон ва Якзоннинг бугунги муносабатлари худди аввалгидек. Шу сабаб биз шоир Якзон билан боғландик ва дўст сифатида жуфтликнинг тўйи борасидаги гап-сўзларга изоҳ сўрадик.

“Мен Райҳон билан дўстман. У билан ижод қиламан. Бироқ унинг шахсий ҳаётига аралашмайман.

Райҳоннинг бошловчи Фарҳод Алимов билан шахсий муносабати ҳақида ҳам бирор гап айтолмайман. Сабаби, Райҳондан шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нарсани сўрамайман”, дейди Якзон биз билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовниг тўйи ҳақидаги миш-мишлар тарқалишига Райҳоннинг туғилган кунида тушилган сурат сабаб бўлди. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди.

Тахминий маълумотларга кўра Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилиши ҳам айтилмоқда.

Биз бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимов билан боғланишга ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор.
сифатида, қизи, дўстман, қилаётганини, айтолмайман, саволлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар