«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 09:11
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов нима учун Шаҳзода, Севара Назархон ва Согдиана билан дует куйламаганига ойдинлик киритди

12 окт, 17:13 11 651 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов нима учун Шаҳзода, Севара Назархон ва Согдиана билан дует куйламаганига ойдинлик киритди Ўзбекистонлик санъаткорлар орасида биринчилардан бўлиб “Истиқлол” санъат саройида бир йилда икки марта концерт дастурини тақдим этаётган хонанда Жаҳонгир Отажонов концертолди матбуот анжуманини ўтказди. Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган анжуманда 40 га яқин ОАВ вакиллари, хусусан, журналист Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди, деб хабар беради "Daryo.uz".

Аввалроқ Жаҳонгир Отажонов ушбу матбуот анжуманида кейинги концертини 2017-йил март ойида тақдим этишни, ундан кейин эса ҳар тўрт ойда бир марта концерт беришни ният қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, хонанда тўйлардаги хизмати учун нега катта гонорар сўраши, концертдан фойда олиш-олмаслиги ҳақидаги саволларга ҳам батафсил жавоб қайтарган эди. Отажоновга, шунингдек, дуетлар масаласида ҳам савол билан мурожаат қилишди.

— Ҳар бир ижодкорнинг дует айтгиси келади, — деди Жаҳонгир Отажонов. — Икки йилча илгари Шаҳзода бир одам орқали мен билан дует қўшиқ айтиш таклифини қилган экан. Шаҳзоданинг мавқеи, шоу-бизнесдаги ўрни юқори, кўчада мени кимдир танимаслиги мумкин, аммо Шаҳзодани албатта танишади. Бироқ у билан йўналишимиз ҳар хил, шунинг учун мен бу таклифга жавоб бера олмадим. Шаҳзода билан дует айтсам, мени янада танилардим, бу яхши натижа бериши мумкин эди. Бироқ танилиш учун ижод қилинмайди. Унинг йўналиши бошқа, менинг йўналишим бошқа. Шаҳзода билан қўшиқ куйлаган тақдиримда ҳам, бу қўшиқ чиройли бўлмасди, деб ўйладим.

Ундан аввалроқ Феруза Жуманиёзовага ўзим таклиф билан чиққанман, аммо унинг онаси: “Қани, қўшиғингни эшитиб кўрайлик-чи?!”, дегани учун, дует бўлмади. Мен ҳам унча-мунча қўшиқни куйламайман, шу вақтгача ижодга енгил ёндашмаганман. Гаплари менга оғир ботдими, ишқилиб, Феруза Жуманиёзова билан ҳам дует куйламадик.

Бундан ўн йиллар олдин “Камолот”нинг тадбирида қатнашиш учун Севара Назархон билан бирга анча йўл юрганмиз. Ўшанда Севарага ҳам дует куйлаш таклифини қилганман. Бироқ, ўйлашимча, у билан куйлаган дуетимиз ҳам кўнгилдагидек чиқмаган бўларди. Гулсанам Мамазоитовага дует айтишни таклиф қилганман, келишганмиз, аммо ўзимнинг айбим билан бу ҳам охирига етмай қолган. Согдиана билан ҳам дует қилмоқчи бўлгандик, афсуски, бу иш ҳам ўхшамаган.

Жаҳон эстрадасида жуда мукаммал дуетлар бор. Биз ҳам бемалол улар даражасида ижод қилишимиз мумкин. Дует қўшиқни бир томоннинг таклифи билан яратиб бўлмайди, дуетдошда ҳам фикр бўлиши керак. Мен қўшиқ ёзиб: “Мана бундай айтасиз”, деганим билан, бу дует бўлмайди: кимдир қўшиқ тайёрласа, бошқа бири уни фақатгина куйласа — бу дует эмас, балки икки алоҳида хонанданинг қўшиғи бўлади, холос.
алоҳида, билан, ҳар, катта, бундай, хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 144
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 637
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Бўлимлар