«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

Актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди

21 сен, 08:49 10 310 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди АҚШлик актёр Брэд Питт рафиқаси, яна бир Голливуд юлдузи Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

"Мен бундан жуда қайғудаман, бироқ ҳозир асосийси фарзандларимизнинг бахтидир. Мен матбуотдан бундай оғир дамда бизни безовта қилмасликларини сўрайман", деб айтди Питт.

Жоли Питт билан ажрашишга 19 сентябрда ариза берди. ОАВ маълумотларига кўра, артистка эрининг ўз оталик бурчини кўнгилдагидек бажара олмаётганидан норози бўлган. Жоли суддан 6 нафар фарзандини тарбиялаш ҳуқуқини унга беришни, Питтга эса фарзандларини дам олиш кунлари кўриш имкониятини қолдиришни сўрамоқда.

Маълум қилинишича, Жоли ажрашиш сабаби сифатида "муросага келиб бўлмайдиган зиддиятлар"ни кўрсатган.

41 ёшли Жоли ва 52 ёшли Питт 3 нафар асранди фарзанд: камбожалик Мэддокс, вьетнамлик Пакс ва эфиопиялик Захарани тарбия қилишади. Жуфтликнинг шунингдек Шайло исмли қизи ҳамда Нокс ва Вивьен исмли эгизак фарзандлари бор.

Манба: Kun.uz
ажрашаётганига, камбожалик, кўнгилдагидек, сўрамоқда, фарзандлари, асранди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди? 16 мая, 22:53 128
  • Шавкат Мирзиёев: Тарихимизни дунёга кино ёрдамида танитишимиз керак 16 мая, 22:12 64
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 73
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 588
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 94
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 029
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар