«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Хонанда Лоланинг Instagram`даги пости мухлисларини ғазаблантирди

07 сен, 11:21 10 953 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Лоланинг Instagram`даги пости мухлисларини ғазаблантирди Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Instagram`даги саҳифасига 4 сентябрь куни бундан буён туғилган кунини қандай нишонлаши ҳақида айтиб, сурат жойлади.

“Мана менинг тасаввуримдаги идеал туғилган куним. Таомилга кўра, бу кунда телефон қўнғироқлар, смслардан ‘портлайди’. Кун давомида меҳмонлар қадами узилмайди, гула ва совғалар юборишади, илиқ сўзлар ва истакларни айтиш ва бу кунни тантановор тарзда ўтказиш учун кўришишни исташади. Мен эса бу кунда ёлғиз қолишни, тинчлик ва осудаликни истайман.

Туғилган кунимда ўзимга нисбатан ҳаддан зиёд эътибор мени бироз чарчатарди. Бу йил эса мен бу кунни қандай ўтказишни исташимни тушундим. Менинг куним... Ва мен янги анъана жорий этишга қарор қилдим. Энди ҳар туғилган кунимни мен ҳеч қачон бормаган жойимда ўтказаман. Янги мамлакатлар, катта ва кичик шаҳарлар, қизиқарли жойлар, шинам кўчалар, қишлоқлар...Токи ҳар йилнинг 4-сентябри унутилмас бўлсин! Ёнимда эса фақат энг яқинларим ва юрагимга яқин инсонлар бўлишини истайман. Қариндошларим, севимли инсонларим, менинг оилам... Мен учун бундан қадрлироқ ҳеч нарса йўқ”,—дейди Лола.

Хонандани ижтимоий тармоқ орқали кузатиб борувчилардан бири хонанданинг мазкур постига нисбатан эътироз билдирди.

“Авваламбор, туғилган кунингиз билан, Лола! Балки менинг изоҳим учун блокларсиз, мен бунга тайёрман. Бироқ, менинг энг севимли хонандаларимдан бири ўзининг Instagram`даги лентасига марҳум Президентимиз хотирасига бағишланган бирорта ҳам пост қўймади. Балки сиз ич-ичингиздан қайғуда эканлигингизни ва буни оммага билдирмаслигингизни айтарсиз, аммо сизни ижтимоий тармоқ орқали юзлаб одамлар кузатиб боради ва масъулият ҳам шунга яраша. Сиз яхши хонандасиз, қўшиқларингиз ажойиб, лекин мен сиздан бироз хафаман”,—деб ёзди хонандани кузатиб борувчи интернет фойдаланувчиларидан бири.

Хонанда Лола ҳам ўз навбатида мазкур эътирозни жавобсиз қолдирмади:

“Мен ўз саҳифамга Президентимиз хотирасига пост қўйдим ва ўз таъзиямни изҳор этдим. Бироқ унинг тагида сиёсий баҳслар кўпайиб кетди. мен бундай изоҳларни ўчиришдан чарчадим, шунинг учун суратни ўчириб қўя қолдим. мен сиёсатдан жуда узоқдаман ва менинг саҳифамда унга ўрин йўқ”.

Манба: Даракчи.уз
Лола, Инстаграм, пост, ижтимоий тармоқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар