«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:54
ЎЗO‘Z

Улуғбек Раҳматуллаев: “Хушхабарни биринчи бўлиб ота-онамга етказдим”

26 авг, 12:34 9 422 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Раҳматуллаев: “Хушхабарни биринчи бўлиб ота-онамга етказдим” 24 август куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди. Қувончи ичига сиғмаган Раҳматуллаев уни қўллаб-қувватлаган мухлисларига миннатдорчилик билдириб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” нашри.

“Бугун ўзгача кун бўлди. Яхши ниятлар, албатта, ижобат бўлади. Кичик меҳнатимизни шундай катта унвон билан тақдирлашганидан бошим осмонга етди. Қувончим чексиз. Биринчи бўлиб отам ва онамга айтдим, улар ҳам жуда қувонишди. Шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз, хотиржам ижод қилаётганимиз ҳамда ижод маҳсулларимизни халқимизга тақдим этаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукр! Бу унвон янада масъулият юклайди, албатта. Янада ижод қилишга ундайди. Яна бир бор ҳаммага тилаклар учун катта раҳмат Мана шу юртда туғилиб, шу юртга хизмат қилаётганимдан хурсандман”.

Президент фармонига биноан, Улуғбек Раҳматуллаевдан ташқари Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти унвони, хонанда Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, хонандалар Акбар Отамуҳаммедов, Манзура Йўлдошева, Машҳурбек Раимжонов, актриса Наргиза Абдуллаева, актёр Расулхон Қодирхонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар