«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:57
ЎЗO‘Z

Шаҳзода Муҳаммедова кимга турмушга чиқаётганини айтди

26 июл, 21:06 42 594 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳзода Муҳаммедова кимга турмушга чиқаётганини айтди Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва ёш актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган эди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри. Аввалроқ, Муҳаммедова Аҳроров билан муносабатларини яшириб, шунчаки, у суратга олаётган фильмда бош ролни ижро этаётганини, ораларида ҳеч нарса йўқлигини айтган эди. Кўп ўтмай, Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совға-саломлар билан унга турмуш қуриш таклифини бергани маълум бўлди. Бироқ актриса таҳририятимизга бу таклифни ҳали ўйлаб кўрмагани, турмуш қуришини ўзи эмас, балки оила аъзолари ҳал қилишини айтганди.

Мана, бир неча кундирки, Шаҳзода Муҳаммедова ҳам, Азамат Аҳроров ҳам биргаликда тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлашштириб, изоҳ ўрнида “юракча” қолдиришмоқда. Интернет орқали уларни кузатиб борадиган мухлислар эса икки ёш бир-бирига жуда мослигини айтишмоқда. “Qalampir.uz” муносабатларга ойдинлик киритиш мақсадида актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғланди.

“Азамат Аҳроров совчи қўйгани ҳақида аввал ҳам айтгандим. Кейин қўлимни сўради, мен эса рози бўлдим”, дейди Муҳаммедова.

Актрисанинг маълум қилишича, тўй куни ҳозирча аниқ эмас. “Катталар ўзаро келишиб олишгач, тўйимиз қачон бўлишини маълум қиламиз”, дейди актриса.

Маълумот ўрнида, Азамат Аҳроров ўзини режиссёрликда ҳам синаб кўрмоқда. Асли бухоролик бўлган Аҳроров анча йиллардан буён Тошкентда истиқомат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 51
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар