«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик таниқли актриса ва хонанда фарзандли бўлди

20 июл, 16:48 22 243 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик таниқли актриса ва хонанда фарзандли бўлди Бугун, 20 июль куни ўзбекистонлик таниқли модель, хонанда ва актриса Азиза Ҳалилова фарзандли бўлди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Рустам Авезов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда. Бу ҳақда "Qalampir" маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, Рустам ва Азиза қиз фарзандли бўлишган. Айни дамда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали Ҳалиловани табриклашмоқда.

Азиза Ҳалилова фаолиятини моделликда бошлаган бўлиб, хонандаликка ҳам қўл урганди. У қўшиқчиликдаги ижоди давомида бор-йўғи 8та қўшиқ куйлаган, холос. Тингловчилар уни “Афруз” гуруҳи билан куйлаган дуэти орқали яхши танишади. Шунингдек, у суратга тушган “Янги бой” фильми ҳам томошабинлар орасида анча оммалашган эди.

1991 йилнинг 10 январида таваллуд топган актриса Малайзияда таҳсил олди ва бир қатор таниқли брендларнинг рекламаларида иштирок этди. Моделлик фаолияти билан профессионал даражада шуғулланиб келаётган Ҳалилова 2015 йилнинг 19 ноябрь куни тадбиркор Рустам Авезовга турмушга чиққан эди.

Фурсатдан фойдаланиб, Азиза Ҳалиловани ҳаётидаги қувончли воқеа билан муборакбод этиб, она ва болага сиҳат-саломатлик тилаймиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 151
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 79
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар