Бугун, 19 июль куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бир неча таниқли хонандаларга берилган лицензия муддатидан аввал тугатилгани ҳақида маълум қилди.
“Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз.”, дейилади “Ўзбекнаво”нинг хабарида.