«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:18
ЎЗO‘Z

Дилфуза Исмоилова: “Аҳмадбой билан қариндош эдик”

18 июл, 17:55 14 894 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дилфуза Исмоилова: “Аҳмадбой билан қариндош эдик” Аввалроқ, чинозлик Аҳмад Турсунбоевнинг кирдикорлари фош этилиб, у тузган “молиявий пирамида”га нуқта қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Аҳмадбойнинг ноқунуний фаолияти тўғрисидаги “Аҳмад васвасаси” кўрсатуви эфирга узатилгач, унда кўрсатилганлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали эътироз билдириб чиққан эди.

Ўтган ҳафтада эса ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram мессенжерида хонанда Дилфуза Исмоилованинг Аҳмад Турсунбоев билан бирга суратга олинган видеолари тарқалди. Ушбу видеоларда Исмоилованинг Турсунбоевни дуо қилаётгани тасвирланган, деб хабар бермоқда "Qalampir.uz" сайти.

“Бахтимизга бой отамиз соғ бўлсинлар, умрлари узоқ бўлсин. Оллоҳнинг ўзи сизни ўз паноҳида асрасин. Бой отамизни ёмон кўзлардан, ёмон одамлардан худо асрасин”, деб ният қилади Исмоилова.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир Исмоилова иштирокидаги бу видеони оддий ҳолатга йўйса, яна бошқалар хонандани ҳам Аҳмадбойга пул берганлар қаторига қўшмоқда. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида хонанда Дилфуза Исмоилова билан боғландик.

“Аҳмадбой Турсунбоев қариндошларимиздан бири бўлган. Сиз айтаётган видеода эса номақбул ҳолат йўқ. Мен у кишиннинг хонадонидаги тўйда иштирок этганман. Бу видео ана шу тўйда олинган”, дейди Исмоилова.

Мазкур видеони ижтимоий тармоқлар орқали томоша қилиб, ўз фикрини билдираётганларнинг кўпчилиги Дилфуза Исмоилованинг деярли ҳамма тўйларда видеоларга шу тарзда тушиши, тўй эгаларини, куёв ва келинни видеодагидек дуо қилиши одатий ҳоллигини айтишмоқда.

Маълумот ўрнида, Турсунбоев бир неча йиллар давомида йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш, яъни икки баробар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. Бундан ташқари, “тадбиркор” йилига 40 фоизлик устама тўлаш шарти билан аҳолига қарз бериб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди? 16 мая, 22:53 131
  • Шавкат Мирзиёев: Тарихимизни дунёга кино ёрдамида танитишимиз керак 16 мая, 22:12 64
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 73
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 589
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 94
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 030
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 4
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 31
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 94
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 137
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 122
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 65
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 86
  • Франция Янги Каледонияга қўшин юборди (фото) 19 мая, 16:53 152
  • Бўлимлар