«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:08
ЎЗO‘Z

Майкл Жексон шифокори: Майкл 11 ёшли Эмма Уотсонга уйланмоқчи бўлган

17 июл, 10:32 15 043 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Майкл Жексон шифокори: Майкл 11 ёшли Эмма Уотсонга уйланмоқчи бўлган АҚШлик марҳум қўшиқчи Майкл Жексон сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Гермиона ролини ижро этган ва ўшанда 11 ёшда бўлган актриса Эмма Уотсонга ишқи тушиб қолиб, агар дўстининг қизи билан бирга бўла олмаса, унга уйланмоқчи бўлган. Бу ҳақда Жексонни даволаган шифокор Конрад Мюррей юлдузли мижозининг ҳаёти ҳақида очиқ-ойдин маълумотлар берилган китобида маълум қилган. Бу ҳақда "Mirror" нашрига асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

Мюррейнинг айтишича, Жексон ўзининг дўсти Марк Лестернинг 5 ёшли қизини севган. Қиз 12 ёшга тўлганда Майкл унга турмушга чиқишни таклиф қилган, бироқ қизнинг отаси бу Британия ва АҚШ қонунларига зид келишини айтиб, бунга қарши чиққан.

Ўшанда Жексон ўзига бошқа муҳаббат объектини топиб, актриса Эмма Уотсонга эътиборини қаратган. Ўшанда Уотсон 11 ёшда бўлган, бироқ қўшиқчи унга уйланмоқчи бўлган.

Маълумки, поп-мусиқа қироли бир неча маротаба ёш болалар номусига тегишда айбланган. 1993 йилда унга қарши 13 ёшли болага тегажоқлик қилиш бўйича иш қўзғатилган. Бироқ иш қўшиқчи ва боланинг оиласи орасидаги келишув билан якунланган. Бола оиласи 20 млн доллардан кўпроқ товон пули олган. 2004 йилда ҳам қўшиқчига қарши шунга ўхшаш айблов қўйилган, бироқ бу сафар у оқланган.

Мюррей ўз китобини қўшиқчининг "Мана ҳаммаси" деб номланган хайрлашув тури шарафига худди шундай номлади. Бестселлер бўлиши ваъда қилинаётган бу мемуарлар 19 июлда чоп этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар