«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:50
ЎЗO‘Z

Тоир Асқар: “Отарчи”лар ТВга чиқиб, ҳақиқий санъаткорлар тўйда юрибди”

14 июл, 20:21 10 248 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тоир Асқар: “Отарчи”лар ТВга чиқиб, ҳақиқий санъаткорлар тўйда юрибди” Аввалроқ, пойтахтдаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан таниқли хонандалар, санъатшунослар ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда иштирок этган моҳир созанда ва хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Асқар телеканаллар маъмуриятига нисбатан эътирозини билдирди, деб хабар берди "Qalampir.uz" сайти.

“Хонандалар кўпайиб кетяпти. Ҳақиқий санъаткорлар эса ТВ ва радиоларда кам чиқади. Аслида яхши қўшиқларимиз жуда кўп. ТВда чиқаётган ёш хонандаларнинг ҳомийси бор, улар маълум вақтларни сотиб олиш имкониятига эга. Катта санъаткорлар эса ё телевидениега бориб пул тўлашга эринади, ё бунга маблағи йўқ, ё бўлмаса уларга рағбат қилинмайди. Шунинг учун ҳам “отарчи”лар ТВга чиқяпти, телевизорга чиқиши керак бўлган ҳақиқий санъаткорлар эса тўйда пул топиб юрибди.

Мен шуни илтимос қилардимки, ҳақиқий санъаткорларнинг ижодини халққа етказиш, миллий қўшиқларни тарғиб қилиш учун ТВларда маълум вақт ажратилсин. Иқтидорли ижодкордан маблағ талаб қилиш керак эмас. Аксинча, унинг ижодига кўмак бериш, ёрдам қўлини чўзиш керак”, дейди Тоир Асқар.

Юқорида айтилган фикрларни матбуот анжуманида ўтирган таниқли санъаткордан тортиб, журналистлар ҳам қўллаб-қувватлади. “Ўзбенаво” эстдара бирлашмаси Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов Тоир Асқарнинг талабига жавоб қайтарар экан, айни дамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошида “Ягона бадиий кенгаш” тузиш ишларига старт берилганини, мазкур лойиҳа амалга оширилгач, телеканалларнинг ўзбилармончилигига нуқта қўйилишини алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш давомида “MY5” телеканалининг бугунги фаолияти, унда эфирга узатилаётган клиплар ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётгани муҳокама қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 130
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 79
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар