«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди

01 июл, 16:12 13 566 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди Аввалроқ, шоир Аҳад Қаюм мухлислар талабларига биноан Аҳмадбойга атаб шеър ёзгани ҳақида хабар берган эдик. Шоир бу гал Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевга атаб шеър ёзди.

Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди. Ушбу шеърни Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

Бирорта устознинг қўлин тутмаган,
Умрида бир бора жонли айтмаган.
Овози бирорта тонда турмаган,
Шералини ғийбат қилмасин.

“Биринчи муҳаббат” дея оққанлар,
“Гулбадан”дан дилга олов ёққанлар.
“Ўзбегим”ни айтиб бола боққанлар,
Шералини ғийбат қилмасин.

Ҳасаддан тунлари уйқуси келмай,
Санъат деворига битта ғишт қўймай.
Ўзининг отасин кимлигин билмай,
Шералини ғийбат қилмасин.

Бугун уни ҳеч ким билмаган бўлса,
Овозидан кўнгли тўлмаган бўлса.
Умрида омади келмаган бўлса,
Шералини ғийбат қилмасин.

Бир пайтлар қўшиғин тинглаб йиғлаган,
Суратин қўйнига солиб ухлаган.
Нега мухлисбўлиб номин булғаган?
Шералини ғийбат қилмасин.

Майли, тан олмагин Аҳад Қаюмни,
Оллоҳ ўзи берар сўнгги ҳукмни.
Нафратига учраб она халқимни,
Шералини ғийбат қилмасин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 635
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 33
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Бўлимлар