«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:55
ЎЗO‘Z

Алишер Узоқов ўзининг «Кузда гуллаган дарахт» фильмини тақдим этди

26 фев, 23:57 11 178 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Узоқов ўзининг «Кузда гуллаган дарахт» фильмини тақдим этди Таниқли актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ўзининг узоқ давом этган ижодий танаффусидан сўнг киносевар мухлислар учун янги фильмини тақдим этди, деб хабар беради «iLife.uz».

26 февраль куни Тошкентнинг Royal Cinema кинотеатрида мазкур «Кузда гуллаган дарахт» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Чарос ва Дониёрнинг аламли изтироблардан ҳоли бўлмаган соф ва бахтли муҳаббат қиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур кинокартинада кутилмаганда томошабин вужудини жумбушга келтирувчи саҳналарнинг мавжудлиги унинг муваффақияти учун хизмат қилган.

Чин муҳаббат, садоқат, одамийлик туйғулари, инсон ҳаётининг жамики моддиятлардан устун туриши ҳақиқатини ёритувчи ушбу фильм Алишер Узоқов сценарийси асосида постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Дилшод Нуриддинов томонидан суратга олинган. Бош ролларни Раъно Шодиева, Зиёда Ҳудойқулова, Алишер Узоқов; ролларни Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Фарҳод Абдуллаев ва Раъно Ярашева ижро этган.

Драма жанрида яратилган «Кузда гуллаган дарахт» фильмининг премьераолди намойишида фильм ижодкорлари, эл суйган санъат ва маданият намоёндалари иштирок этди.

Фильмни 27 февралдан Ўзбекистон кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 47
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 605
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 353
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 520
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 3
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 35
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 36
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 15
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 22
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 95
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 28
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 113
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 38
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 147
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 41
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Бўлимлар