«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:05
ЎЗO‘Z

Адиз Ражабов: Шунчаки шаҳзода эмас, ҳасадгўй вазир ролини ўйнагим келади

02 мая, 12:37 8 394 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адиз Ражабов: Шунчаки шаҳзода эмас, ҳасадгўй вазир ролини ўйнагим келади Таниқли киноактёр Адиз Ражабов интервью беришдан ўзини олиб қочадиган, ўзи ва ҳаёти ҳақидаги маълумотларни оммадан сир сақлайдиган санъаткорлардан. У режиссёр Санжар Шодиевнинг «Сени ўзим бой қиламан» номли фильмида суратга тушди. Фильм премьераси арафасида журналист Феруз Муҳаммад актёр билан суҳбатда бўлди, деб ёзмоқда "Дарё" нашри.

— Нима сабабдан деярли интервью бермайсиз?
— Ижодда қандайдир янгилик бўлса, интервью берасиз-да. Ҳар доим битта гапни такрорлайвериш ҳам яхши эмас. Ҳар бир айтилаётган, ёзилаётган сўзнинг масъулияти бор ахир.

Журналистлардан, мухлислардан яшириб юрадиган сирингиз, муаммоларингиз йўқ, шундайми?
— Шундай, қандай муаммо бўлиши мумкин?!

Ижодий танаффусдан сўнг айнан «Сени ўзим бой қиламан» фильмида рол ижро этишингизга нима сабаб бўлди?
— Бу фильм мавзуси бугунги кунда суратга олинаётган кинолардан оз бўлса-да фарқ қилгани учун, Санжар Шодиевнинг таклифига рози бўлганман. Бу мавзуда кўпдан бери фильм суратга олинмагани, ғояси қизиқлиги ва нисбатан бошқачалиги мени ўзига тортган. Фильмда шоу-бизнес оламидаги бош қаҳрамоннинг дўсти ролини ижро этганман.

Гап-сўзларга кўра, Адиз Ражабов гонорарни катта сўраши сабаб, фильмларда суратга тушмаяпти. Бу фикрларда жон борми?
— Бунга бир томонлама қараб бўлмайди. Баъзида сценарий маъқул бўлмайди, аммо улар гонорарни яхши тўлаймиз, дейишади. Бироқ мен бу вазиятда рад жавобини беришим мумкин. Сабаби, ҳозир шундай вақт келдики, актёрлар нима бўлганда ҳам ролим тарихда қолсин, яхши фильм сифатида йиллар ўтса ҳам томошабинини йўқотмасин, деб ҳаракат қиляпти. Тенгдошларимиз қанча гонарар олса, мен ҳам ўша даражада. Фильмларда рол ўйнамаётганимга гонорар миқдорининг ҳеч қандай дахли йўқ.

Ҳозир Сиз чин дилдан гавдалантиришни хоҳлаётган рол, кутаётган фильм қайси?
— Мен кутаётган икки йўналиш бор. Биринчиси, одамлар мазза қилиб кулиб томоша қиладиган комедия бўлса дейман. Иккинчиси, тарихий фильм. Тарихий фильмда рол ўйнаш кўпчилик актёрларнинг орзуси бўлса керак. Вилоятлардаги тадбирларга борганимизда мухлисларнинг қачон тарихий фильм олинади, деган саволлари ҳам шу фикрга келишимга сабаб бўлди.

Ўзингизни қайси тарихий образда кўра оласиз?
— Аниқ бир тарихий шахсни айта олмайман, чунки буни режиссёрнинг ўзи ҳал қилади. Яъни, у шахснинг тарихда тутган ўрни қандай, мен унинг қиёфаси, юз тузилиши, бўйи-бастига тўғри келаманми-йўқми, шу каби жиҳатлар бор. Бирорта эртак-фильм бўладими ёки тарихий фильмми, бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, фильмда характерли ижролар бўлса дейман. Шунчаки шаҳзодаларнинг ролини ижро қилишнинг менга қизиғи йўқ. Ҳасадгўй вазирми, хуллас, шунга ўхшаш, муҳими — характерли, қизиқ рол бўлиши керак.

Режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ жон бермоқ — 2» фильмида ҳам бош ролни ўйнаётган экансиз?
— Бу фильм ҳақида ҳали аниқ гап айта олмайман, киносинов энди якунига етди, жавоблари эса ҳали чиққани йўқ. Насиб қилган бўлса, бу фильмда албатта суратга тушаман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 100
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 204
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар