«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:23
ЎЗO‘Z

Актриса Дилноза Кубаева Тошкент шаҳридаги Инҳа университети меҳмони бўлди

23 апр, 14:32 10 420 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Дилноза Кубаева Тошкент шаҳридаги Инҳа университети меҳмони бўлди “Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгаси, Ўзбек Миллий академик драма театри артисти, таниқли киноактриса Дилноза Кубаева - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети меҳмони бўлди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" хабар берди.

Меҳмон учун энг аввало университетда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда бу ерда таълим олаётган талабалар ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия уюштирилди. Кубаева замонавий технологиялар билан жиҳозланган аудиториялар, тажрибалар ўтказиш учун мўлжалланган физика лабораториялари, кутубхона ҳамда “Маданият ва маърифат” хонаси билан танишди. Шундан сўнг талабалар билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида учрашув ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, учрашув икки томонлама илиқ муносабат асосида ўтди. Энг аввал талабалар ўзлари тайёрлаган тақдимотни намойиш этишди. Шундан сўнг сўз Дилноза Кубаевага берилди ва у ўз ҳаётий тажрибасидан, устозларининг ўгитидан келиб чиққан ҳолда маъруза қилди. Учрашув очиқ мулоқат тарзида ўтди. Талабалар актрисага ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва уларга Дилноза Кубаева томонидан батафсил жавоб олишди.

Дилноза Кубаева ҳам мана шундай муҳташам бинода, нуфузли университетда таълим олаётган йигит-қизларга ҳаваси келаётганини, давлатимиз раҳбари томонидан яратилган бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, ишончни оқлашлари лозимлигини айтиб, уларнинг ўқишларига омад тилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 51
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар