«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

Лоланинг янги клипи Райҳоннинг мухлисларини ғазаблантирди

20 апр, 18:56 10 789 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лоланинг янги клипи Райҳоннинг мухлисларини ғазаблантирди Darakchi.uz сайти хабар беришича, Хонанда Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасига янги сурат жойлади ва уни қуйидагича изоҳлади:

“Севимли инсонларни юракдан юлиб ташлаб бўлмайди. Уларни вақтинча тарк этиш, унутиш, алдаш мумкин. Бироқ, йўллар барибир улар томон чорлайди. Севимли инсонларнинг хатоларини кечириш даркор. Севимли инсонлар “собиқ” бўлмайди. Севимли инсонлар бизнинг дунёимизни ёритгувчи қуёш кабидир”.

Бу cўзлардан таъсирланган мухлисларнинг аксарияти хонанданинг ҳамкасби Лоланинг янги “Соғиндим” клипини муҳокама қилмоқда.

“Дугонам деб юрганингиз Лола атайин Йигитали билан клип қилиб, унга ёпишиб, ўзини унга яқинлаштирди, шу яхшими энди? Йигиталидан бошқаси қуриб қолганми Лолага? Нега айнан сизни эрингиз билан?”, —деб ёзди фойдаланувчилардан бири. “Бу ҳасад, биласизми? Унга унақа эр насиб қилмаган бўлса-да, битта клипда Йигитали билан бир умр ҳаёт кечиргандай бўлди Лола? Лола ўзини сизни ўрнингизда тасаввур қилиб кўрди”

Райҳон мухлисларининг изоҳларини жавобсиз қолдирди. Икки гуруҳга ажралган интернет фойдаланувчилари эса Лоланинг янги клипи муҳокамасини давом эттирди.

“Узр сиз мендан хафа бўлишингиз мумкин, лекин ‘Соғиндим’ клипини кўриб, мен шу нарсани тушундим. Лоладан хафа бўлиб, кўнглим қолиб кетди”,—дейди мухлислардан бири.

Яна бир фойдаланувчи эса тобора қаттиқ баҳсга киришган мухлисларни тинчлантиришга уринди:

“Одамлар, тинчланинглар, агар Йигитали Лоланинг клипида роль ижро этган бўлса, бу уларнинг Райҳоннинг жиғига тегиш учун ҳамкорлик қилганини англатмайди. Улар ‘Жоним соғиндим’ клипида ҳам бирга роль ижро этган эди. Райҳон бунга эътибор бермаган бўлса керак, чунки Лола ва Йигиталининг ҳар иккаласи ҳам ижодкорлар”.

Бироқ, Райҳоннинг ашаддий мухлислари Лолани танқид қилишда давом этди:


“Лолани мен ҳам ҳурмат қиламан, яхши кўраман, аммо унақа клип олишларини тасаввур қилмагандим. Бизни ўзбекчиликда аёллар бегона эркаклар билан унақа қучоқлашишлар, бу гуноҳку, хоҳ санъаткор бўлсин, хоҳ оддий инсон. Мусулмончиликка умуман тўғри келмайди. Бу сафар оширворишибди”

“Мен бунга ишонолмаяпман. Лола ‘Соғиндим’ клипига қадар менинг севимли хонандам эди. Мен бу клипни кўриб, йиғладим Райҳон учун. Оллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи ва билгувчидир. Райҳоннинг икки боласини гуноҳини олди Лола. Мен ундан нафратланаман.”

Айрим фойдаланувчилар эса бу шунчаки клип эканлигини таъкидлаш билан овора бўлди:


“Бунга фақат клип сифатида қараш керак. Агар Лола ва Йигитали ҳаётда шунақа иш қилганида унда гапириш ўринли бўларди. Кино, клип—бу ҳаммаси касб.

“Сизларга ўхшаган онги паст одамларни энди кўришим. Йигитали ишламаса алфонс, ишласа яна гап, қанақасизлар ўзи? Райҳоннинг Йигитали билан иши йўқ. Сизларга ким қўйибди бегона эркакни муҳокама қилишни? Ўзи сизлар санъат нима эканлигини биласизларми?”,—деб ёзди Лолага нисбатан айбловлардан дарғазаб фойдаланувчи.

Маълумот учун, хонанда Лола куни кеча телеканаллар ва интернет сайтлари орқали янги клипини мухлислар эътиборига ҳавола қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 200
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 80
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар