«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди

08 дек, 21:05 1 895 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди Британиянинг «Cable.co.uk» портали томонидан тузилган жаҳондаги энг арзон электр энергияси рейтингида Ўзбекистон еттинчи ўринни эгаллади.

Фото: «Cable.co.uk»
Ресурс мутахассислари 230 давлатда электр энергияси нархларини таҳлил қилган. Маълум бўлишича, энг арзон электр энергияси Африка ва МДҲ мамлакатларида мавжуд.

Марказий Осиёда энг арзон электр энергияси Қирғизистонда экани маълум қилинган. Умумий рўйхатда эса Қирғизистон тўртинчи ўринни эгаллаган. Берилган маълумотларга кўра, мамлакат фуқаролари ҳар бир киловатт-соат учун 0,017 АҚШ доллари сарфлайди.

Кейинги ўринда Тожикистон — бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этади.

Умумий рейтингда 7-ўринни эгаллаган Ўзбекистоннинг ўзида аҳоли учун электр энергияси, экспертларнинг фикрича, 0,027 доллар туради. Бу рейтингда ўн олтинчи ўринни эгаллаган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.

Энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океани ороллари, шунингдек, Германия ва Сомалида — бир киловатт-соат учун 0,30 доллардан 0,69 долларгача.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 73
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 76
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 2
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 17
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 39
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 38
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 260
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 73
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 274
  • Бўлимлар