«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:31
ЎЗO‘Z

Бухорода беш фарзандли аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

02 дек, 18:29 3 423 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода беш фарзандли аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги «Зарангари» маҳалласида яшовчи 5 нафар фарзанднинг онаси ўз турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Ғиждувон туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Абдуҳалил Носиров хабар берди.

Таъкидланишича, қотиллик 27 ноябрь куни соат тахминан 11:00 ларда содир бўлган. 45 ёшли фуқаро З.Р. турмуш ўртоғи V.Р. билан ўзлари истиқомат қилиб келаётган хонадонда уй-жой масаласи сабаб жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида З.Р. аёлининг кўкрак қафаси юқори қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳума ўткир санчиб кесувчи жисм таъсирида чап кўкрак юқори қисмидан жароҳат олиб, ўткир ички ва ташқи қон кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки сўровларга кўра, қарийб 25 йилдан буён турмуш ўртоғи билан бирга яшаб келаётган З.Р. аёлини ўлдиргач, ички ишлар органларига турли нотўғри важлар билан кўрсатма бера бошлаган. Ҳудуд инспектори Дилшод Сафаровнинг билдиришича, суриштирувлар жараёнида унинг ноўрин важлари ва ёлғонлари ошкор бўлган.

«Мен яқинда ушбу ҳудудда инспектор сифатида иш фаолиятимни бошлаганман. Суриштирувимча, беш нафар фарзанд ташвиши ва рўзғор қийинчиликларини зиммасига олган марҳума бир неча йил Россияда ишлаб келишга мажбур бўлган. Мусофирчилик ортидан ҳовли-жойини қисман таъмирлашга эришган. Айбдор эса жинояти енгиллаштирилишига умид боғлаб, ўз хотинини хорижга бориб келган кўча аёли сифатида айблашга уринди. Бироқ қўни-қўшни ва маҳалла-кўй буни тўлиқ рад этди ва марҳуманинг меҳнаткаш ва ориятли аёл бўлганини исботлади», — деди Дилшод Сафаров.

«Зарангари» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғолиб Ҳожиев «Дарё»га айбдор З.Р. 2016 йилда гиёҳванд воситаларини етиштириш ва уни сотиш жинояти билан айбланиб, қамоқ жазосини ўтаб чиққанини билдирди. Унинг сўзига кўра, айбдор гоҳи-гоҳида мардикорлик қилиб, фақатгина ўз қорни ғами билан тирикчилик қилиб келган, рўзғор тебратишда ҳам, 5 нафар фарзандини тарбиялашда ҳам ўз аёлига ёрдам бермаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар