«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:52
ЎЗO‘Z

Шўрвани рационга киритиш қанчалик муҳим?

01 дек, 23:30 2 348 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шўрвани рационга киритиш қанчалик муҳим? Фото: Harper’s Bazaar
Биринчи таом сифатида дастурхонга тортиладиган шўрва саломатлик учун чиндан ҳам фойдали ҳисобланади. Қолаверса, уни мунтазам равишда истеъмол қилиш вазннинг меъёрда бўлишига ҳам ёрдам беради. Harper’s Bazaar нашри унинг организмга яна қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот бериб ўтади.

Суюқ таом истеъмоли организмдаги сувсизланиш хавфини камайтиради. Албатта бир коса шўрва кунлик сув меъёрини қопламаслиги мумкин, аммо статистикага кўра, уни мунтазам равишда истеъмол қиладиган кишилар организмда сув танқислигидан азият чекмайди. Вегетариан бўлмаганларга ёшлик оқсили — коллаген кони ҳисобланган гўшт ва суяк қайнатиб тайёрланган шўрвани истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бульон қанча узоқ қайнаса, коллаген концентрацияси шунча юқори бўлади. Ушбу оқсил суяк ва боғимлар саломатлиги ва тери гўзаллиги учун муҳим саналади.

Парҳезшунослар шўрвани турли маҳсулотлар қўшиб тайёрлаш, иложи борича сабзавотларни аямасликни маслаҳат беради. Дон ва дуккакли маҳсулотларни ҳам солишдан тийилмаслик керак. Дуккакли маҳсулотлар организмни мия ва юрак-қон томир учун муҳим бўлган ўсимлик оқсили ҳамда микроэлементлар билан таъминлайди. Нафақат витаминлар, балки омега-3 ёғ кислотасининг кони экани сабаб балиқли шўрва ҳам, айниқса, фойдалидир.

Шўрва буткул парҳезбоп ҳисобланади. Бульон ҳисобига шўрванинг калорияси 100 граммга камаяди. Иккинчидан, суюқлиги учун қоринни тўқ тутиб, ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Натижада одам семириб кетмайди. ПЛОС ОНЕ журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, доимий равишда шўрва истеъмол қиладиган кишилар ортиқча вазндан 40 фоиз камроқ азият чекади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 25
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар