«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:24
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди

25 окт, 23:55 1 911 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш учун келган россиялик кузатувчилар делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Давлат Думаси қўмитаси раиси Леонид Калашниковни қабул қилди.

Россия парламенти вакили Ўзбекистон етакчисини Президент сайловида ишончли ғалабага эришгани ва сайлов кампанияси муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.

Сайлов жараёнлари илғор халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқ тайёрлангани ва ташкил этилгани борасида қилинган ишлар юксак баҳоланди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлар ўртасида яқин ва сермаҳсул мулоқот йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо, инвестиция, таълим, туризм ва маданият соҳаларидаги икки томонлама шерикликни, шунингдек, МДҲ маконидаги минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар