«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:13
ЎЗO‘Z

Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади

25 окт, 21:13 1 804 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади Халқ демократик партияси раиси ўринбосари, партия номидан президентликка номзод бўлган Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

«Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев жуда катта фарқ билан ғолиб чиққанини эълон қилди. ХДПдан кўрсатилган номзод 6,6 фоиз билан 2-ўринни эгаллади. Биз буни халқимиз сиёсий иродасининг амалдаги ифодаси деб биламиз ва сайлов натижаларини тўла-тўкис тан оламиз», — деди у партия ташкил этган брифингда.

Мақсуда Ворисова «халқнинг ушбу танловини ҳурмат қилишини ва қадрлашини» таъкидлади.

«Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган ‘Янги Ўзбекистон стратегияси’ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади. Биз ҳам, ўз навбатида, сайланган президентга халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва юртимиз равнақига қаратилган улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришда ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этишда ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишга ва тинимсиз ишлашга тайёрлигимизни билдирамиз», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.

Бундан ташқари, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров ҳам Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади.

Алишер Қодировнинг ўзи эса сайловчиларнинг 5,5 фоиз овозини қўлга киритди. Шу муносабат билан 25 октябрь куни «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Брифингда Алишер Қодиров сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон президенти сайлови ниҳоясига етгани ва ушбу сайлов натижаларини эса кейинги йилларда мамлакатни янгилаш, ҳаётнинг барча соҳаларини янада демократлаштиришга қаратилган сиёсат инъикоси бўлганини қайд этди.

«Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни ўзи ва партия номидан самимий табриклаб, барчанинг умумий мақсадимиз бўлган она Ватанимизнинг тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз фоиз овози билан иккинчи муддатга қайта сайланди.

Шунингдек, ХДП номзоди Мақсуда Ворисова 6,6 фоиз, «Миллий тикланиш» номзоди Алишер Қодиров 5,5 фоиз, Экопартия номзоди Нарзулло Обломуродов 4,1 фоиз ва «Адолат» номзоди Баҳром Абдуҳалимов 3,4 фоиз овоз олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар