«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:01
ЎЗO‘Z

ДХХ бир қанча шахсларни жиноят устида қўлга туширди

21 окт, 22:22 1 725 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ бир қанча шахсларни жиноят устида қўлга туширди Учтепа ва Миробод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир кўра, «Z.F.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.Ж. ва Р.А.лар фуқаро А.га шифокор рецептисиз, кучли таъсир қилувчи 1 дона «Тропикамид» ва 6 дона «Зардекс» номли дори воситаларини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 329 дона «Карбамазепин» 45дона «Зардекс» ва 27 дона «Тропикамид», номли дори воситалари сақланилаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, «F.M.» МЧЖга қарашли дорихонада сотувчиси С.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 2 дона «Зардекс» номли дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 101 дона «Зардекс», 68 дона «Регапен», 20 дона «Тропикамид» ҳамда С.Р.нинг автотранспорт воситасидан яна 120 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар