«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:00
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди

15 окт, 23:03 1 797 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг 30 йиллик даврида кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши ва эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан нуқтаи-назарини баён қилди. Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Пандемия оқибатлари ўз таъсирини кўрсатаётган бугунги шароитда савдо-иқтисодий шерикликда ижобий суръат сақланиб қолмоқда. Жумладан, жорий йил бошида Ўзбекистоннинг МДҲдаги ҳамкорлари билан икки томонлама савдоси ҳажми қарийб ўттиз фоиздан зиёд ошди. Айни пайтда товар айирбошлаш кўрсаткичлари ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан ортиб бормоқда.

Шу билан бир қаторда Ҳамдўстлик маконида эркин савдо ҳудудининг истиснолик ва чекловларсиз, тўлақонли фаолият юритиши зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан комплекс таҳлил асосида бирлашма доирасидаги савдо сиёсатини янада либераллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш таклиф этилди.



Қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг узоқ муддатли лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Президенти саноат кооперациясини ривожлоантиришни МДҲ маконининг 2022 йилги иқтисодий кун тартибининг муҳим масаласи сифатида белгилашни таклиф қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ташаббуси билан ҳамкорлик бўйича тегишли узоқ муддатли дастур тайёрланмоқда. Келгуси йилда мамлакатимизда Ҳамдўстликда саноат кооперацияси бўйича форум ва кўргазма ўтказилади.

Давлатимиз раҳбари самарали минтақалараро ва трансқитъавий транспорт йўлаклари тизимини, шу жумладан юк ташиш тарифларини пасайтириш ва тартиботларини соддалаштириш орқали янада ривожлантириш заруриятига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон қўшма инновацион дастурларни фаол илгари суриш ва ёш тадбиркорларни жалб қилган ҳолда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг ҳам тарафдоридир. Ҳамдўстлик мамлакатларининг технологик ва IT-парклари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича дастур ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

МДҲ Иқтисодий кенгаши фаолиятига мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ва ҳудудлари вакилларини жалб қилиш орқали кенгаш фаолиятини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Бундан ташқари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва “яшил” кун тартибини илгари суриш, биологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, меҳнат бозорини такомиллаштириш, ўзаро сайёҳлар оқимини қайта тиклаш ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги вазият тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон Президенти афғон халқига инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдамни давом эттириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Айни пайтда терроризм ва наркотрафикка қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарини сўзининг якунида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари халқларининг фаровонлиги йўлидаги шерикликда аниқ натижаларга эришиш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттириш ва яқиндан ҳамкорлик қилишда қатъий эканини тасдиқлади.

Саммит якунида ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан баёнот, биологик хавфсизликни таъминлаш, миграция соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида баёнотлар, Олий судлар вакилларининг кенгашини тузиш тўғрисида битим ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар