«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекларда миллатчилик борми?

17 сен, 00:14 3 640 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекларда миллатчилик борми? Илгари оқподшо даврида Тошкентда, Кауфман боғига (ҳозирги Амир Темур номидаги майдон) кираверишда, «сартлар ва итлар киришига рухсат йўқ» деб ёзилган тахта бўлган экан.

Ўшандан бери юз йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да «буюк миллатчилик» – шовинистик руҳ ҳалиям кезиб юрибди. Ҳалиям Рязаннинг қайсидир қишлоғидаги пиёниста «ўзбеклар ғирт саводсиз эди, биз уларни одам қилдик», деган фикрда.

Қизиғи, ўшаларнинг касрига Россияда “ўзбеклар миллатчи, русларни сиғдирмаяпти, ишдан ҳайдаяпти”, деган ёлғон даъволар айтилмоқда. Ўтган асрнинг охирида кўпчилик руслар ва бошқа миллат вакиллари чет элларга кўчиб кетишган эди. Барчамиз, руслар кўпчилик бўлган шаҳарда яшаган одам сифатида мен ҳам бунга гувоҳман: бошқа миллат вакиллари Ўзбекистонда бошқа давлатлардагидан кўра эмин-эркин яшаган. Уларни ҳеч ким “Россиянгга кет” деб қувмаган. Ҳатто бир-икки йил Россияда яшаб, қайта кўчиб келган қўшниларимиз ҳам бўлган. Бир қўшни рус аёл болалари Питерда яшаса-да, “мени ўзбеклар ювиб, кўмади”, деб ҳалиям Ўзбекистонда яшаяпти.

Бизда журналистлар тугул, депутатлар ҳам миллий масалада гапиришга чўчиб қолган. Миллат ривожи йўлида бир нарса десанг, дарров “ўзбекларда миллатчилик кучайяпти” деб аййюҳаннос солишади. Ваҳоланки Ўзбекистондаги русийзабонларнинг ўзлари ҳам билиб-билмай миллатчилик руҳидаги постлар, эълонлар бериб қўйишади.

Бир уй сотаётган аёлнинг рекламасида: “Сдам свою 1-ком квартиру без посредников семейной европейской паре..” деб ёзиб қўйилибди. Тўғри ўз мулкини хоҳлаган одамга сотиши, ижарага бериши мумкин. Бироқ фақат “муайян бир миллатга ижарага бераман, қолганлари безовта қилмасин” дегани худди “сартлар кирмасин...” деганга ўхшаб қолмаяптими?!

Уни-буни қўйинг, ҳатто уйига хизматкор излаган “оқ танли”лар ҳам “европейской национальности” деб излашади. “Миллий тикланиш” партияси раҳбари “рус тилини камроқ ўқитиш керак, чунки у тилни яхши билмаган бола бошқа фанларни ўзлаштира олмайди. Тилни катта бўлганда худди инглиз, француз ёки бошқа тиллардек бир-икки йилда ўрганиб олади” деган мазмундаги гапи учун нафақат Россия матбуоти, балки uz доменли айрим русийзабон сайтларда ҳам қораланиб, салкам миллатчига чиқариб қўйилди.

Яна ўша одам «Фарзандларимизга ўзбек тилида таълим берайлик, ўзбек тилининг қадрини оширайлик», деса ҳам миллатчига айланди-қолди. Ҳатто бир рус сайти “Ўзбек миллатчиси президентликка номзодини қўйди” сарлавҳаси билан мақола чоп этди.

Ўзбек бағрикенг халқ. Юртимизда юздан ортиқ миллат вакили яшайди. “Ислом динининг қуввати” бўлган Бухорода яҳудийлар минглаб йиллар эркин яшаган. Бирортаси ўз ҳуқуқлари бузилаётганидан шикоят қилмайди. Ўз тилида эмин-эркин гаплашади. Бу ҳолат муҳожирларимиз чет элларда, айниқса Россиянинг кўп жойларида дуч келаётган дуч келаётган ҳолатнинг тамоман акси.

Ўзбекистон тинчлик, халқлар учун осуда ҳаёт диёри бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар