«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:02
ЎЗO‘Z

Президент: «Йўлда қараб келаман, бекатларда эллик фоиз одам ниқоб тақмаган»

03 авг, 18:58 2 521 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Йўлда қараб келаман, бекатларда эллик фоиз одам ниқоб тақмаган»
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор давомида коронавирус пандемиясига қарши кечаётган кураш кескин муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида карантин чора-тадбирларига амал қилмаслик ҳолатлари жуда кўплигини танқид қилди ва шахсан ўзи гувоҳ бўлган вазиятларга тўхталди.
«Йўлда қараб келаман, бекатларда эллик фоиз одам ниқоб тақмаган. Аксарият йўловчилар ҳам, ҳайдовчилар ҳам маска тақмасдан юрибди.
Тўй-томошалар тўхтамаган, яқинда мана ОТМга кириш имтиҳонлари бўлади. Абитуриентларнинг яқинлари имтиҳонларни кузатиш учун келишади. Улар орасида ижтимоий масофани сақлаш ва гигиенага амал қилишни назорат остига олиш керак.
Тўй маросимларида 50 кишилик чеклов ва тест синовларида карантин талабларига амал қилиниши қатъий назорат остида бўлиши шарт», — деди давлат раҳбари.

Президент томонидан таъкидланишича, уй шароитида даволаниш учун одамларда етарлича тушунча йўқлиги сабаб бир қатор муаммолар юзага келмоқда.
«Уй шароитида нотўғри даволаниш туфайли кўпчилик қийин аҳволга тушиб қоляпти. Уларнинг аксарияти шифохонага оғир аҳволда келмоқда. Бу масалани тизимли назорат қилиш керак ва ОАВ орқали тўғри даволанишни тарғиб этиш лозим», —деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари коронавирусга қарши кураш учун кўриладиган қўшимча чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.
«Махсус тиббиёт бригадалари сонини икки баробар ошириш ва дори билан таъминлаш лозим. Дори-дармон масаласида захирамиз етарлича, бемалол таъминлаб беришга имконимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шу билан бирга дорихоналарда нарх-наво асоссиз ошиб кетаётганини танқид қилди ва бу масалани назорат остига олишни талаб қилди.
«Дори нархлари асоссиз ошишига қарши курашни қатъийлаштириш лозим. Бу ёқда одамлар азоб чекмоқда, баъзи ноинсофлар эса бундан фойдаланиб қолмоқда. Дори-дармон нархини маҳкам жиловлаш лозим», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида ҳаммадан коронавирусга қарши курашда бирлашишни сўради.
«Бутун элимиз билан оёққа туришимиз керак. Ўтган йили на шифохона, на кислород ва на етарлича ускуналар бор эди. Аммо шунда ҳам курашгандик. Хозир эса ҳамма нарсамиз етарли», — деди давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар