«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:21
ЎЗO‘Z

Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео)

02 авг, 16:44 2 775 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео)
Улар вилоят ҳокими қабул қилмагани сабабли ўз норозиликларини йўлни тўсиш орқали намойиш этишган эди.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 31 июль куни Андижон вилоятида бир гуруҳ фуқаролар вилоят ҳокимлиги биноси олдига ҳоким қабули учун келишган.

Ҳокимлик томонидан қабул кунига ўзгартириш киритилгани ва ҳозирда ҳокимнинг биринчи ўринбосари қабулига киритилиши маълум қилинган. Бироқ фуқаролар ўринбосар қабулига киришдан бош тортишган ва ҳокимлик биноси ёнидан ўтган автомобиль йўлига чиқиб, машиналар ҳаракатини чеклашга уринишган.

Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатлар Андижон шаҳар судига юборилган.

Суд қарори билан 11 нафар фуқарога МЖтКнинг 183-(майда безорилик), 194-(ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 201-моддалари (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисмига кўра 8-11 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва яна 6 нафар фуқарога БҲМнинг 7 баравари (1 млн 715 минг сўм) жарима тайинланган.

Бундай ҳолат Андижонда биринчи марта эмас. Ўтган йили интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалган ва ушбу аудиога вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар