«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлашувлар учун янги платформа ташкил этади

16 июл, 14:39 1 709 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлашувлар учун янги платформа ташкил этади

Фото: Ўзбекистон ТИВ

15 июль куни Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.


«Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилишининг долзарблигини қайд этган ҳолда томонлар минтақавий боғлиқликни Афғонистон ва минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий боғлиқликнинг ўзаро мустаҳкамловчи омил ҳисобланишини таъкидладилар», дейилади баёнот матнида.

Мазкур баёнотнинг тўлиқ матни:
2021 йил 15 июлда Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама шаклининг эълон қилиниши
«АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформа ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.

Томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди деган якдил фикрни билдиради.

Самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.

Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олдилар».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 0
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар