«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Сурхондарёда аёл зўрланганини айтиб, ёрдам сўради

24 мая, 18:13 3 824 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарёда аёл зўрланганини айтиб, ёрдам сўради
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда аёл зўрлангани ҳақида «Ожиза аёлнинг номусига тегди» сарлавҳаси остида видеомурожаат тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ ушбу видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Бошқарма матбуот хизматининг ёзишича, 9 май куни П.Г. исмли аёл Олтинсой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда айтилишича, 8 май куни соат 23:00 ларда «Ипок» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.О. уни Nexia автомашинасида Олтинсой дарёси бўйига олиб бориб, номусига тегмоқчи бўлган. Аёл рози бўлмагандан сўнг уни ўша маҳаллада жойлашган «Шох нур файз» МЧЖ биносининг хонасига олиб бориб, жинсий алоқа қилган. Шундан сўнг хонадан ташқарига чиқариб юборган. Хонада унга тегишли бўлган нарса-буюмлар қолган.

Мурожаатчи аёл фуқаро Ш.О.га нисбатан қонуний чора кўришда ва нарсалари қайтарилишида амалий ёрдам сўраган. Унинг аризаси шу куни туман ИИБ навбатчилик қисмининг китобида қайд қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш учун тергов гуруҳига юклатилган.

9 май куни аёлнинг ва Ш.О.нинг танасида тан жароҳатлари ва уларнинг излари мавжудлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Экспертиза натижаларига кўра, аёлнинг ўнг елка ўрта учлигида икки томондан қонталаш аниқланган, оғирлик даражасига кўра «енгил» тан жароҳати тоифасига кириши кўрсатилган. Унинг танасининг бошқа жойларида тан жароҳатлари аниқланмаган.Фуқаро Ш.О.нинг танасида эса бирор-бир тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмаган.

Шу куни П.Г.нинг кўрсатувларига асосан Олтинсой дарёсининг олди ва «Ипок» маҳалласида жойлашган «Шох нур файз» МЧЖга тегишли бўлган бино хонаси Жиноят процессуал кодекси талабларига асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган нарса-буюмларда ишга алоқадорлигига ва ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида бир қатор тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар