«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:32
ЎЗO‘Z

«ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади»

14 мая, 12:37 2 031 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади»
Олий таълим муассасаларида чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари икки бараварга, грант ўринлар сони уч бараварга оширилади. Бу ҳақда халқаро пресс-клубнинг «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича янги тизим — келажак учун мустаҳкам пойдевор» номли сессиясида Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фаррух Омонов маълум қилди.

Директор ўринбосарининг қайд этишича, шу даврга қадар 25та олий таълим муассасасида чет тили мутахассислари учун 8000та квота ажратилган бўлса, эндиликда уларнинг сони икки бараварга оширилади. Яъни қабул квоталари 16000тага етказилади ва грант ўринлар сони 3 бараварга оширилади. Инглиз тилидан дарс берувчи мутахассислар учун методикани ўргатиш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ҳам алоҳида квоталар ажратилмоқда.

Шунингдек, олий таълим муассасасига кириш истагида бўлган ёшлар учун тил ўрганадиган хусусий ўқув марказларининг камлиги ва уларда нархларнинг анча қиммат эканлиги ҳам таҳлил қилинди.

«Республикадаги тил ўрганиш марказларини, яъни нодавлат таълим муассасаларини таҳлил қилганимизда улар асосан шаҳар ва вилоят марказларида жойлашгани маълум бўлди. Бундай ҳудудлардан узоқлашилгани сари бундай марказлар сони камайиб бораверади. Давлат раҳбари томонидан ҳам фақатгина давлат таълим ресурслари билан чекланиб қолмасдан, нодавлат таълим муассасалари кучидан ҳам фойдаланиш, уларни кўпайтириш ҳақида топшириқ берилди», деди Фаррух Омонов.

Яқинда ташкил этилган Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги томонидан 10та тилни оммалаштириш бўйича иш олиб бориши йўлга қўйилади. Бу орқали давлат ва нодавлат секторидаги ўқув курсларида хорижий тилларни ўргатиш қўллаб-қувватланади ва пулли ўқув курсларига бўлган талаб қондирилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 май куни президент бошчилигида ўтказилган чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинган эди.

Бу агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини таълим тизимида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади. Таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10та (инглиз, рус, немис, француз, хитой, корейс, япон, турк, араб, форс) чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради.

Бундан ташқари, мазкур йиғилишда ҳар бир туман ҳокимларига мактаблардаги чет тили хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш учун 1 млрд сўмдан маблағ ажратиш ҳақида кўрсатма берилди. 




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар