«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

14 мая, 08:30 1 973 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди
Фото: ИИВ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни «Қорадори-2021» тадбири биринчи босқичи давомида Марғилон шаҳар ДХХ ходимлари, Қўштепа тумани ИИБ ТҚКГ, Жиноят қидирув бўлими ҳамда ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани «Йўлдошобод» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро У.М. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони томорқасидаги пиёз кўчатлари орасида жами 50 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ўсимлик барглари ва бошоғидан текшириб кўриш учун намуналар олиниб, қолган қисми йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олинган тезкор маълумотга асосан, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари томонидан 2021 йилнинг 7 май куни Марғилон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳар «Аҳмад Яссавий» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро К.I.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш уйи саҳнасида бўлган узумлар тагида 30 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни Риштон тумани «Қайрағоч» маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро Б.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда томорқасидаги иссиқхонада жами 77 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлиги парваришлаб етиштираётгани ҳамда ушбу хонадоннинг ер тўласи кўздан кечирилганда 1 дона целлофан пакетда қуруқ ҳолдаги кўкнори ўсимлигининг баргларига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.У.нинг уйидан олинган кўкнори хашаги 37,55 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми «а» банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда 18 мая, 00:24 138
  • Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда? 17 мая, 21:33 386
  • Малайзия билан ҳамкорликда «Умра плюс» лойиҳаси ишга туширилади 17 мая, 19:43 137
  • Адвокат келмагани учун “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди 17 мая, 19:19 98
  • Малайзия бош вазири тантанали равишда кутиб олинди 17 мая, 18:30 78
  • Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди 17 мая, 17:11 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади 18 мая, 09:32 11
  • Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди 18 мая, 09:26 15
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 19
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 40
  • Европа ҳудудида Россиянинг «РИА Новости», «Известия» ва «Российская газета» нашрлари тақиқланди 18 мая, 07:43 22
  • Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммага таниш 18 мая, 07:19 105
  • Туркия чемпионати. Турғунбоев супер гол урган ўйинда "Сивасспор" ишончли ғалабани қўлга киритди 18 мая, 07:00 86
  • Берлиндаги Apple дўконига қизил бўёқ сепиб кетишди 18 мая, 06:42 52
  • АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Саудия Арабистони ва Исроилга боради 18 мая, 06:00 21
  • Украина ракеталари Қримда турган Россия ҳарбий самолётларини йўқ қилди 18 мая, 00:41 317
  • Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда 18 мая, 00:24 137
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 87
  • Бўлимлар