«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:31
ЎЗO‘Z

Тадбиркорларга туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади

14 мая, 08:00 2 124 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркорларга туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади
“Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
2021 йил 1 июлдан республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилиб, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида эълон қилинади. 
Бунда ҳар ярим йилда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимларнинг фаолияти баҳоланиб, натижалари бўйича ижобий кўрсаткичга эга бўлганлари – рағбатлантирилади, қониқарсиз кўрсаткичга эгалари – интизомий жавобгарликка тортилади.

2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Уларда:
— кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион асосида сотилади;
— барча тадбиркорларга жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

Шунингдек, божхона постлари ҳудудидаги бўш ер участкалари ҳамда тегишли йўл-патруль хизмати постлари ҳудудидаги ер участкалари тадбиркорларга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратилади.

2021 йил 1 сентябрдан масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб бекор қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 50
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 57
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар