«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:22
ЎЗO‘Z

Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз?

13 мая, 22:30 4 038 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз?
Кўпчилигимиз ўргимчак уясини кўрганмиз. Баъзан ўзимиз сезмай ўша уяни либосимизга илаштириб оламиз. Қачонки майин ипи юзимизга урилгач, дарҳол юзимизни силаймиз. Ана шу уя ҳақида Қуръони Каримда зикр қилинганидан хабарингиз борми?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: «Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди».
(Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.) (Анкабут сураси, 41-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда Ўзидан бошқани илоҳ қилиб олганларни ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшатмоқда. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Ушбу уя ўргимчакни қишнинг совуғидан, ёзнинг иссиғидан, душманнинг ҳужумидан сақлай олмагани каби мушриклар топинаётган бут-санамлар ҳам ўша мушрикларни ҳеч нарсадан ҳимоя қила олмайди.
Ушбу оятда бир неча эъжоз (ақлларни ожиз қолдирадиган нарса, мўъжиза) бор.

Аллоҳ таоло оятда ўргимчакка алоқадор феълни муаннас шаклда келтириб, اتَّخَذَتْ (иттахозат) деган. Буни қарангки, ўргимчакнинг эркаги эмас, фақат урғочиси уя солар экан. Олимлар бу ҳақиқатни яқинда билдилар. Ваҳоланки, Қуръони Карим бу ҳақиқатни ўн тўрт асрдан бери айтиб келади.

Аллоҳ таоло ўргимчак уясини “энг заиф уй” деди. Ушбу заифлик моддий ва маънавий кўринишда экан.
Ўргимчак уяси уй учун керак бўлган нарсалардан холидир. Унда хотиржамлик, сокинлик деган нарсалар йўқ. Урғочи ўргимчак эркаги билан қўшилгандан сўнг эркагини ўлдириб, ейди. Болалари тухумдан чиққанидан сўнг бир-бирини ейди. Урғочи ўргимчак ўлжани овлаш, эркагини чақириш учун уя тўқийди. Бу маънавий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол.

Ўргимчак уясининг ипи майин ипак бўлиб, унда яшовчини иссиқ-совуқдан сақлолмайди, соябонлик қилолмайди, ёмғир ва қордан пана қилолмайди, қаттиқ шамолдан тўсолмайди, ўргимчакни қуш каби душманларидан қутқаролмайди. Буниси моддий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол.


 Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба: islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар