«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:00
ЎЗO‘Z

1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади

12 мая, 16:16 2 285 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади
2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Президентнинг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. «Ўзмиллийбанк» 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

Шунингдек, 2021—2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

Бундан ташқари, 10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади. Бу нуқталар асосан ҳайдовчиларга хизмат кўрсатади.
Савдо ва кўнгилочар кўчаларда:
Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда бир ой муддатда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талабларни ўрнатишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июлида «Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси»даги ҳукумат қарори қабул қилинган. Унга кўра, Ўзбекистонда белгиланган талабларни бажарган кафеларнинг тун-у кун ишлашига рухсат берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 5
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 11
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар