«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:58
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда апрель ойида кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди?

12 мая, 08:30 1 513 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда апрель ойида кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил апрель ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги ўзгаришларни таҳлил қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кўчмас мулкка бўлган талаб узоқ муддатли тенденцияга қайтди. Кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ошиб, маҳаллий бозорда рекордлар ўрнатиши мумкин, лекин нархларнинг кескин ошиши кузатилмайди.

Апрель ойида мамлакатда кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 20,8 мингтани ташкил этди, бу март ойига нисбатан 2,5 фоизга, 2019 йилнинг апрель ойига (16,2 минг) нисбатан 28,1 фоизга кўп. 2020 йилнинг апрель ойида коронавирус пандемияси туфайли бу кўрсаткич 2,1 мингга тушиб кетганди.

Апрелда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони ўзгариши индекси.
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Кўчмас мулк бозорининг 30 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Апрель ойида пойтахтда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони 6,76 мингтани ташкил этди, бу март ойига нисбатан 9,5 фоизга кўп. Шу билан бирга, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 83,4 фоизни ташкил этди. 2020 йилнинг апрелида пойтахтда бу кўрсаткич 214 мингтагача тушиб кетганди.

Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сонининг энг юқори йиллик ўсиш суръатлари Тошкент (9,5 фоиз), Фарғона (9,4 фоиз), Сирдарё (5,9 фоиз) ва Тошкент (3,3 фоиз) вилоятларида кузатилди. Бу кўрсаткич Сурхондарё (13,7 фоиз), Жиззах (9,9 фоиз) ва Навоий (8,4 фоиз) вилоятларида камайди.

2021 йилнинг биринчи чорагида жами 1,5 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. 1 апрель ҳолатига кўра, ипотека кредитлари қолдиғи 29,4 триллион сўмни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 триллион сўм (ёки 31,8 фоиз)га кўп.

Шундан 455,5 миллиард сўм (ипотека кредитлари умумий ҳажмининг 28,8 фоизи) Тошкент шаҳрига, 144,5 миллиард сўм (9,1 фоиз) Андижон, 127,9 миллиард сўм (8,1 фоиз) Фарғона ва 122,9 миллиард сўм (7,8 фоиз) Сурхондарё вилоятларига тўғри келди.

Январь—март ойларида берилган ипотека кредитлари.
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мутахассисларнинг қайд этишича, қурилиш ҳажмини оширишнинг асосий омили аҳолининг уй-жойга бўлган юқори талаби бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, уй-жой нархининг ошиши кутилмаяпти, чунки ҳукумат томонидан уй-жойлар квадрат метрининг нархи 4 миллион сўмдан ошмаслигини таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга арзон қурилиш материаллари билан таъминлашни йўлга қўйиш орқали эришиш режалаштирилган.

Уй-жой қурилиши дастурининг амалга оширилиши қурилиш бозорини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида пандемиядан кейинги даврда иқтисодий ривожланишга қўшимча туртки беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 87
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 34
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар