«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:12
ЎЗO‘Z

Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади

12 мая, 08:00 1 685 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев италиялик машҳур продюсер, Festi Group компанияси раҳбари Валерио Фести билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Учрашувда қайд этилишича, Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозасини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзаро мулоқот давомида Тошкентда мамлакат тарихи, аждодларнинг бой маънавий мероси ҳамда ўзбек халқига хос урф-одат ва қадриятлар мужассам этилгани, мамлакат меҳмонларига миллийликни тарғиб этувчи фестивалларни ташкил этиш, шаҳарнинг турли ҳудудларига ўша жойнинг тарихидан келиб чиққан ҳолда рангли ва чироқли инсталляцияларни жойлаштириш, пойтахтни сайёҳларга янада мафтункор ва жозибадор қилиб кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Қайд этилишича, 2021 йил Тошкент кинофестивали тикланиб, яна анъанавий ўтказилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шаҳар ҳокими Тошкент боғлари, миллий ошхоналар, бой санъат ва маданият ҳақида ҳам тўхталиб, бундай бетакрорликларни ўзбекистонликлар ва мамлакат меҳмонларига санъат даражасида тақдим этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Суҳбат давомида Валерио Фести Тошкент шаҳар ҳокимига шаҳарни бадиий безаш, турли шоу ва фестивалларни ўтказиш бўйича бир неча лойиҳа намуналарини кўрсатди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларга шаҳарни айланиб, халқнинг маданияти ва турмуш тарзи билан атрофлича танишишни ва шунга кўра Тошкент учун махсус лойиҳаларни тақдим этишини таклиф қилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллик тантаналарини байрамона ўтказишда Фести Group тажрибасидан фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди. Бу борада ҳам хорижлик мутахассислар ўз лойиҳа ва таклифларини тақдим этади. Агар Фести Group лойиҳалари тасдиқланса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва компания ўртасида шартнома имзоланади.

Аввалроқ 2021 йилги давлат дастури қабул қилингани ҳақида маълум қилинган эди. Қайд этилишича, ушбу дастур лойиҳаси муҳокамаси давомида 4 мингга яқин таклиф келиб тушган. 49 та таклиф бўйича концептуал ҳамда 100 дан ортиқ таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Маълум қилинишича, улар қаторида фуқаро Фируза Хусаинованинг Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини қайта тиклаш ва туризм масканига айлантириш борасидаги таклифи ҳам қабул қилинган. У давлат дастурига алоҳида банд тариқасида киритилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси пойтахтнинг қадимий 12 та дарвозаси аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 122
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 260
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар