«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:48
ЎЗO‘Z

Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди

08 мая, 17:17 3 743 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди
«Uzbekistan Airways» АЖ республикамиз бўйлаб қатновларни тиклашни бошлади ва чипталар нархлари маълум қилинди.
Қайд этилишича, энг оммабоп йўналишлар – Тошкентдан Урганчга ва Тошкентдан Нукусга амалга оширилган парвозлар ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Тошкентдан Урганчга ҳамда Тошкентдан Нукусга авиачипта нархи 417 000 сўмдан бошланади. Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича қатновлар ҳар куни бажарилади. Истиқболда Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича ҳам қатновлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Авиакомпания Тошкентдан Термиз, Бухоро, Самарқандга мунтазам қатновларни амалга оширади ва 14 майдан бошлаб эса Тошкентдан Навоийга авиақатновлар тикланади. Ушбу йўналишлардаги авиачипталар нархи:
Шунингдек, авиакомпания қатновлар жадвалига Самарқанддан республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам мақбул нархларда қатновлар киритилади.

Фарғона вилоятидан Тошкент-Фарғона, Тошкент-Наманган йўналишларига мунтазам қатновлар амалга оширилади. Баъзи сабабларга кўра бундан бир неча йил олдин тўхтатиб қўйилган Тошкент-Aндижон йўналишидаги ҳаво қатнови қайта тикланди. Фарғона водийси шаҳарларига авиачипта нархи ҳар бир шаҳар учун бир хил – Тошкентдан Фарғона, Наманган ва Aндижонга авиачипта нархи – 127 000 сўмдан.

Aвиакомпания томонидан Термизни Фарғона билан боғловчи янги қатнов йўлга қўйилди. Мазкур йўналиш жадвали ҳар иккала шаҳар йўловчилари учун ҳам максимал даражада қулай тузилган – Термиздан Фарғонага қатнов душанба кунлари, Фарғонадан Термизга эса пайшанба кунлари амалга оширилади.

Самарқанд шаҳрида иккинчи хаб ташкил этилган. Бугунги кунда Самарқанддан мунтазам равишда Тошкент қатновидан ташқари, учта шаҳар – Фарғона, Наманган ва Урганчга ҳам маҳаллий авиақатновлар амалга оширилмоқда. Aвиачипталар нархи мақбул ва ҳар уччала йўналишда ҳам бир хил – 190 000 сўмдан бошланади. Бу ўз навбатида аҳоли мобил даражаси ортиши ва юртимизда ички туризмни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Авиақатновлар қуйидаги кунларда амалга оширилади:
Бундан ташқари, Фарғона водийси ва Урганч шаҳарлари ўртасида Самарқанд аэропорти орқали юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай транзит қатновлар мавжуд. Шу билан бирга, Самарқандга бориш ва қайтиш парвозлари республика шаҳарларидан Истанбулга амалга оширилувчи қатновлар билан қулай тарзда боғлангандир. Истиқболда Россия Федерацияси шаҳарлари билан мунтазам авиақатновлар тиклангандан сўнг, Москва ва Санкт-Петербургга ҳам қулай қатновлар йўлга қўйилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 47
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 118
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 122
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар