«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади

08 мая, 13:36 2 200 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади

Фото: Shutterstock

2022 йил учун 2020 йил кузида ўйналган грин-карта лотереяси натижалари 2021 йил 8 май куни, Тошкент вақти билан соат 21:00да эълон қилинади.


Натижаларни dvprogram.state.gov/ESC расмий сайтидан билиш мумкин. Бунинг учун иштирокчи рўйхатдан ўтганидан кейин олинган тасдиқ кодини (16 та белгидан иборат), фамилиясини ва туғилган йилини киритиши зарур.

Шундан кейин очилган саҳифада «Сиз ‘Турли миллат вакиллари учун иммиграциявий виза дастури’ (Diversity Immigrant Visa Program) учун тасодифий танлаб олиндингиз», деган ёзув чиқса, демак, бу грин-карта ютиб олинганини билдиради.

Aгар жавоб текширилганда бош ҳарфлар билан «… HAS NOT BEEN SELECTED» – «Сиз танлаб олинмадингиз» деган ёзув чиқса, кейинги сафар уриниб кўришга тўғри келади.

Лекин грин-карта ютганларда ҳам АҚШга кетиш имкони 100 фоиз дегани эмас. Бу жавоблар эълон қилингач, танлаб олинганларнинг ўзларига олдиндан маълум қилинади. «Танлаб олинганингиз АҚШга келиш учун виза олишингизни кафолатламайди. Сабаби танлаб олинадиганлар виза бериладиганлар сонига қараганда кўпроқ бўлади. Шунинг учун кўрсатмаларга амал қилиш виза олиш имконингизни оширади», дейилади огоҳлантиришда.

Ғолиблар кейинги жараёнлардан муваффақиятли ўтган тақдирда, АҚШда доимий яшаш, қонуний ишлаш ва 5 йилдан сўнг АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш имкониятига эга бўлади. Грин-карта эгалари сайловда овоз беришдан ташқари, АҚШ фуқароларига берилган аксарият ҳуқуқлардан фойдалана олади.

Ҳар йили АҚШга иммиграция кўрсаткичлари кам бўлган давлатлар фуқароларига иммиграцион виза учун лотерея ўйналади. Дастур асосида йилига 55 минг нафаргача хориж фуқароси АҚШ резиденти мақомини олади.

2017 йилда грин-карта учун Ўзбекистон фуқароларидан 1,8 миллион, 2018 йилда 1,7 миллион, 2019 йилда эса 466 480та ариза келиб тушган.

Лотереяда ғолиб деб топилганларга келсак, 2016 йил май ойида 4 501 нафар, 2017 йил майида 4 494 нафар ўзбекистонликка ютуқ чиққан. Аммо ғолибларнинг барчасига ҳам грин-карта насиб этавермайди. 2017 йилда 3199 нафар, 2018 йилда 2058 нафар, 2019 йилда 823 нафар Ўзбекистон фуқароси DV дастури орқали АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатма: Бугун кечки пайт жавоблар эълон қилингач, жуда кўп одам якуний жавобни текшириши сабабли dvprogram.state.gov сайти ишлаши секинлашиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 0
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 0
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 0
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Бўлимлар