«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:01
ЎЗO‘Z

Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди

05 мая, 23:30 2 987 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.
Депутат Иномжон Қудратовнинг маълум қилишича, қизғин муҳокамаларга бой ўтган мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси 10 кун муддатда Сенатга юборилади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа эълон қилинганидан буён (2020 йил август ойида) аҳоли, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий экспертлар томонидан 700дан ортиқ таклиф келиб тушган. Лойиҳа қўмита ва партиялар фракцияларида ҳам кенг муҳокама қилинган.
Депутатлар янги қонун лойиҳасида аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чекловни олиб ташлашган.

Лойиҳада диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 100 нафардан 50 нафаргача туширилиб, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилган. Хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилиб, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор қилинган, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланган. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 3 ойдан 1 ойга туширилган.

Шунингдек, Иномжон Қудратовнинг айтишича, давлат идораларининг диний ташкилотлар фаолиятига аралашиши қисқартирилган. Соҳада ваколатли ва кўмаклашувчи орган сифатида Дин ишлари бўйича қўмита қолдирилган.
Қонунчилик палатасининг яна бир депутати Алишер Қодировнинг маълум қилишича, депутатлар фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланиши кераклигини тўлиқ маъқуллашган.

Лекин ушбу қонунга узвий боғлиқ бўлган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси ўз кучида қолмоқда.
Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

Агар жамоат жойларида ибодат либосида юришга доир чекловлар олиб ташланса, бу модда янги қонунга тескари кучда бўлиб қолади. Шу сабабли депутатлар Дин ишлари бўйича қўмитага МЖтКнинг 184-1-моддасини бекор қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва бу борадаги ишларда ташаббускор бўлишлари кераклигини айтган.
Таъкидлаш керак, ўтган ойда Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ комиссияси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини халқаро стандартларга мос келмаслигини, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европа Кенгашининг Венециан комиссияси қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, унга танқидий хулоса берганини маълум қилган эди.

Қонун лойиҳасидаги қатор бандлар, хусусан диний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши шартлиги, хусусий диний таълим ва миссионерликнинг тақиқланиши, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишдаги эҳтимолий мураккабликлар, муайян жойларда диний маросимларни ўтказиш мумкин эмаслиги, диний мазмунга эга барча адабиётлар ва материаллар мажбурий тартибда экспертизадан ўтиши каби нормалар халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланмаяпти.

Шу ва бошқа бир қанча сабаблар ортидан комиссия Ўзбекистонни «махсус кузатув остидаги давлатлар» рўйхатига қайта киритишни тавсия этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар