«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:28
ЎЗO‘Z

Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди

05 мая, 23:03 2 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди  
Республикамиз божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахслардан бири сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 2500 дона “Клексан” дори воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида пойтахтимиздаги спорт клубларидан бирининг омборида ҳам 1233 дона шу номдаги дори воситаси ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

Мазкур ҳолатда қонунбузар шахслардан олиб қўйилган 3733 дона дори воситаларининг умумий қиймати 250 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Айни шу куни Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ҳам тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Кобальт” автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг салони ва юкхонасида 165 номдаги 1089 қути дори воситалари ҳамда 468 дона озидрувчи чойлар ортилгани аниқланди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур товарларнинг умумий қиймати 300 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирдаги ушбу ҳолатларга алоқадор шахсларни аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида аниқланган 216 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 17 млрд. 577 млн. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар