«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 02:35
ЎЗO‘Z

Наманганда она-бола 30 га яқин эркак томонидан аёвсиз калтаклагани айтилган хабарга изоҳ берилди

26 апр, 10:26 4 805 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда она-бола 30 га яқин эркак томонидан аёвсиз калтаклагани айтилган хабарга изоҳ берилди
Фото: Видеодан кадр
Наманган вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда «30 га яқин эркак она-болани аёвсиз калтаклади» изоҳи билан тарқалган видеотасвирлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 11 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро О.М. Наманган вилояти, Уйчи туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 10 март куни соат 13:30 ларда Уйчи туман, «Машад» маҳалласида яшовчи «А» исмли фуқаро томонидан дарахт кўчатларининг олиб ташлагани сабабли у билан гаплашиб олиш мақсадида «А»нинг яшаш хонадонига боргани, у ерда «А» ҳамда бошқа шахслар ўзини, онаси ва жиянини уриб, тан жароҳати етказганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Текширув давомида О.М.нинг мурожатида кўрсатилган «А» исмли шахс 10 март куни яшаш хонадонида эҳсон қилгани, шу куни соат 13:30 ларда унинг яшаш хонадонига ўзига нотаниш бўлган бир нафар аёл ва 2 нафар эркак келиб, у томонидан Наманган шаҳар, Чортоқ йўлида барпо этилган кичик автомашина турар жойи ўрнида бўлган кўчатлар олиб ташлангани юзасидан жанжал келиб чиққани, жанжал вақтида «А»нинг акаси ва жияни улар билан уришиб кетгани, шундан сўнг ушбу хонадонга эҳсонга келган шахслар уларни тинчлантириб, ажратгани аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида фуқаролар О.М., унинг онаси ва жиянига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Эскпертиза хулосасида О.М. ва унинг жиянида соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳати мавжудлиги, онасида эса тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Терговга қадар текширув якуни юзасидан 8 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилиб, «А»нинг акаси ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш), 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми, 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) кўрсатилган, «А»нинг жияни ва фуқаро О.М.нинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмида, шунингдек, О.М.нинг онаси ҳамда жиянида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар уларга нисбатан маъмурий чора кўриш учун 13 апрель куни Уйчи туман судига тақдим этилган.

Бироқ О.М. ҳамда унинг онаси ва жияни уларга нисбатан тузилган маъмурий баённомаларга имзо чекмагани ва судга келмагани учун суд ишни кўрмасдан, қайтариб юборган. Айни пайтда фуқароларни судга келтириш чоралари кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар