«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 03:45
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги «Парвоз» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди

24 апр, 09:49 2 107 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги «Парвоз» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги «Парвоз» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Мамлакатда ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш, коммунал муаммоларни ҳал қилиб, ҳудудини ободонлаштириш чоралари кўрилмоқда. «Парвоз» маҳалласига ташриф чоғида шу борадаги ишлар ижросига эътибор қаратилди.

Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга «Шинам уй-жой» бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлат раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Компанияда тун-у кун диспетчерлик хизмати йўлга қўйилган. 35 доимий, 20 дан зиёд мавсумий иш ўрни яратилган. Бинода «Халқ банки» бўлими ҳам ташкил этилган.
Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, спорт майдончалари бор. Президент шу ерда ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.

«Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу. Сизларнинг билим олишингиз, касб-ҳунарлар эгаллашингиз, спорт билан шуғулланишингиз учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар яхши ўқиб, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек боболаримизга муносиб бўлиб, ота-онангиз орзуларини ушалтирадиган инсонлар бўлиб улғайинг», — деди Шавкат Мирзиёев.

Маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 157 кичик бизнес субъекти бор. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда умумий қиймати 73 миллиард сўм бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш ва 310 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

«Бу Тошкент шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири — 10 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак», — деди Президент.

Мутасаддиларга пойтахтдаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш, бунинг учун ҳар бирига маблағ ажратиб, лойиҳаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.
Шу ерда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Улуғ айём кунларда сизлар билан кўришганимдан хурсандман. Меҳр кўзда дегандек, ёшлар, нуронийлар билан гаплашсам, ўзимга куч, катта режалар оламан. Одамларнинг ҳар бир гапи менга масъулият бағишлайди. Халқимизни рози қилсак, иншааллоҳ, ажри ҳам бўлади», — деди Президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 11
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 64
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 74
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 28
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 156
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 49
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 11
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 36
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 40
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 58
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 31
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 246
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 64
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 65
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 74
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 115
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 28
  • Бўлимлар