«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:38
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади

15 апр, 14:00 1 765 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улкан бунёдкорлик ишлари билан танишув Самарқанд халқаро аэропортидан бошланди. Давлатимиз раҳбари 2019 йили вилоятга ташрифи чоғида ушбу «ҳаво бандаргоҳи»ни модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Лойиҳа доирасида янги терминал, учиш-қўниш йўлаги, тураргоҳ ва бошқа объектлар барпо этилиши белгиланган. Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.

Президент дастлаб халқаро авиация стандартлари асосида қурилган учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирди.

Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 400 нафар эди.

Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун «ақлли технологиялар»ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси «ҳаво кемалари»га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.

Аэропортда карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, юк ташиш рақобатбордошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Карго барқарор ва манфаатли бўлиши учун доимий юк керак. Бунинг учун самолётларга хизмат кўрсатиш, юкларни ортиш ва етказиб беришни арзон ва тез йўлга қўйиб, бошқа авиакомпанияларни жалб этиш зарур. Бундан ташқари, вилоятда экспортбоп мева-сабзавотларни кўпайтириб, уларни шу карго орқали жаҳон бозорига чиқариш мумкин, – деди Президент.

Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у «очиқ осмон» режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади. Самарқанд халқаро аэропорти 1967 йилда қурилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар